UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0

07 апр 16:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қирол Кубоги". Боксчиларимиз финалда кимларга қарши жанг қиладилар?

Хабарингиз бор, Таиландда бокс бўйича нуфузли "Қирол Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.


Турнирда иштирок этаётган 7 нафар спортчимиздан 4 нафари финал йўлланмасини қўлга киритган. Вакилларимизнинг хал қилувчи босқичидаги рақиблари билан таништириб ўтамиз.

Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов хал қилувчи жангни Ҳиндистон терма жамоаси аъзоси Шиам Кумар Какарага қарши ўтказади.

Элнур Абдураимов эса таиландлик Вуттичаи Масукка қарши жанг қилади.

Шаҳрам Ғиёсовга қозоғистонлик Садриддин Аҳмедов финалда рақиблик қилиши кутилмоқда.

Исроил Мадримов эса турнир ғолибига айланиш учун Куба вакили Ослей Иглесиас Эстрадага қарши рингга чиқиши лозим бўлади.

8 апрель куни бўлиб ўтадиган жангларда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
08 апр 12:08:18
Bek
Ха энди тахминлар ва умидлар йўқолди. Мураббийларимизнинг "оламшумул" тактикалари туфайли.
   
08 апр 10:34:58
Ангрен
Икта олтин етарли деб уйлайман. Аммо Шахрам козокка ютказишга хакки юк. Исроилдан хам олтин кутишга хаклимиз аммо Элнурнинг ракиби анчагина жиддий хамда мезбон боксчи. Болларга омад...
   
07 апр 16:29:54
Bek
Хабарни сайт ходимларидан аввал бериб бўлгандик. Шундай бўлса хам тахминимни яна бир бор қайд этмоқчиман. Яъни, 49 кг Ҳасанбой Дўсматов - Шиям Кумар Какара Хиндистонлик тахмин 3-0 -ғалаба, 64 кг Элнур Абдураимов - Вуттичаи Масук (Осиё чемпиони ва жахон чемпионати совриндори, Таиланднинг энг машхур боксчиси) тахмин 1-2 мағлубият, 69 кг Шаҳрам Ғиёсов - Садриддин Аҳмедов (Ёшлар ўртасида жахон чемпиони ва бугунги кунда Қозоғистоннинг энг умидли ёш боксчиси) тахмин 3-0 ёки 2-1 ғалаба, 75 кг Исроил Мадримов - Ослей Иглесиас Эстрада (бугунги кунда Кубанинг 75 кг.да 2-рақамли боксчиси) тахмин 2-1 ғалаба ёки 1-2 мағлубият чунки имкониятлар деярли тенг.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг