UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ОЧЛда қатнашадиган "Андижон" икки легионерни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:55Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги маълум бўлди 0 18:32"Tashkent Select" узоқ танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди 0 18:10Промоутер Фьюрининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:48Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди" 0 17:24Дана Уайт ваъда қилган 2025 йилдаги ақлдан оздирадиган мегажанг қайси спортчилар ўртасида кечиши маълум бўлди 0 17:01Владимир Путин МДҲ давлатларини БРИКС ўйинларида қатнашишга чорлади 0 16:39Юлдузли кард йиғилмоқда. Суҳроббек Атажанов ҳам Тошкентда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:16"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум 0 15:54Собиқ жаҳон чемпиони: "Баҳодир Жалолов Усикни ҳам мағлуб эта олади, фақат..." 0 15:32"UFC Макгрегорнинг кетишига йўл қўймайди" - Эдди Альварес 0 15:10WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:48Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди 0 14:24Отабек Холматов собиқ Жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи 0 14:01"100 минг доллардан арзонга уйимдан чиқмайман" - Жон Жонс 0

27 мар 16:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қочқинлар лагери ҳамда қамоқдаги азобли ҳаёт, Париж кўчалари ва спорт залида тунаган камерунлик "даҳшат" Нганну ҳақида "баллада"

Хабарингиз бор, эртага АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC 260 турнири ташкил этилади ва унинг марказий жангида бугун биз яқиндан таништирмоқчи бўлган камерунлик Фрэнсис Нганну иккинчи бор чемпионлик учун октагонга кўтарилади.

Фрэнсис Нганнунинг ҳикояси фильм сюжетига ўхшайди: у камбағал африкалик оилада ўсган, Европага қочқин сифатида келган ва 27 ёшида профессионал тайёргарликни бошлаган. Тўғри, Фрэнсисни африкалик Рокки деб чақиришмаган, аммо Сталлоне қаҳрамони сингари у ҳам кечроқ юзага чиққан (ҳозир у 34 ёшда), гарчи у ҳар доим жангчи бўлишини олдиндан билган бўлса ҳам.

Ҳеч ким Нганнуга ишонмаганди. Лекин эртага, 28 март куни у UFC 260 турнирида фаолиятида иккинчи марта оғир вазн тоифасидаги камар учун Миочич билан жанг қилади. Бундан олдин эса бу шунчаки ҳаёл эди, холос.

Нганну африкалик бир қашшоқ оиласида туғилган. У дўст тополмади ва ўн ёшида оғир меҳнат ҳукмронлик қилган қум заводига ишлаш учин кетди.

Нганну Камерундаги кичик бир қишлоқда, камбағал оилада дунёга келган. У олти ёшга тўлганида, ота-онаси ажрашишган ва бунинг натижасида бола холасининг қўлида қолган. У ака-укаларидан ажралиб қолган. Янги жойда ҳам Фрэнсис ўзига муносиб дўст тополмаган. У ўзини оиланинг бир қисми деб ҳис қилмасди ва уйдаги бошқа болалар уни бегона одам сифатида мазаҳ қилишарди.

"Дўстларим йўқ эди, чунки мен қандай қилиб мулоқот қилишни билмас эдим. Уйдаги бошқа болалар бегона эканлигимни, ёмон оиладан эканимни айтишарди. Шу боисдан бўлса керак, болаликдаги дўстимни эслолмайман... Ростини айтсам, менинг ҳеч қачон ҳақиқий дўстим бўлмаган. Мени рад этишди, мен ҳамма жойда бегона эдим.

Буни енгиб чиқиш учун мен ўзимнинг ҳаёлимда виртуал дунё яратдим, у ерда одатий болалик ва оилам бўлган, отам ва яхши уйим бор эди. Бу менинг маконим эди, у ерда мен хотиржамликни топдим", - дея эслайди Фрэнсис.

Камерундаги мактаблар пуллик бўлган, шунинг учун кўплаб болалар ўқиши учун ишлашарди. Фрэнсис ҳатто оддий предметларни ҳам сотиб ололмади: қалам, дафтар, дарсликлар ва мактаб пояфзаллари. Нганну 10 ёшга тўлганида туғилган қишлоғига, онасининг ёнига қайтиб келди ва қум заводида ишлади.

Бола учун бу иш жуда оғир эди: у юк машиналарига соатлаб қум ортар, баъзан сувда бир неча соатлар қолиб, қум тўпларди. Тез-тез баланд жарликдан ишчиларнинг устига қоя тошлар қулаб тушарди - бу эса хавфли эди.

Фрэнсис болалигидан меҳнатда ўсган бўлса-да, уни ҳамиша отаси - жиноятчи ва кўча жангчиси билан таққослашарди.

"Отам ёмон номга эга эди. Тенгдошларим билан айланиб юрганимда, одамлар мен ҳақимда: "У отаси сингари шафқатсиз", дейишаоди. Мен уялардим ва ҳеч қачон унга ўхшамасликка қарор қилгандим. Ҳа, ҳеч қачон!".

Аммо улғайгани сайин Фрэнсиснинг ўзи отасига ўхшашлигини сезди: у ёши улғаяверган сари курашишни яхши кўра бошлади ва ўзида табиий кучни ҳис қилди. Нганну шунга қарамай, отасининг изидан боришни истамасди. Аксинча, профессионал спорт билан шуғулланишни афзал биларди.

"Мен қум заводида ишлайдиган кекса одамларга қараб: "Йўқ, мен бу эрда қолиб кетишни хоҳламайман", деб ўйлардим. Ўзгаришим керак дея ўйлай бошладим. Охир оқибат боксчи бўлишни хоҳлаётганимни тушуниб етдим", - деди Нганну.

Фрэнсис Майк Тайсонга ҳавас қиларди, аммо қишлоқда бокс бўлими йўқ эди. Одамлар унинг хорижга чиқиб кетишига ишонишмади - улар Нганнуга шунчаки кулиб қўйишди:

Одамлар: “Қўйсангчи болакай, сен жуда кўп туш кўрасан. Сен Европани жаннат деб айтасан, лекин аслида ундай эмас". Мен эса бу гапларга жавобан: "Ҳа, лекин мен ўзимнинг жаннатимни яратаман. Мен орзу қилган ҳамма нарсани топиш учун курашаман", дедим.

22 ёшида Нганну Камеруннинг энг йирик шаҳри - Дуалуга кўчиб ўтди ва у ерда бокс билан шуғулланишни бошлади. Шу билан бирга юк ташувчи сифатида ҳам ишлади. Фрэнсис спорт анжомлари сотиб олиш учун мототциклини ҳам сотишига тўғри келди.

Нганну ўз орзуси учун Европага кетди, аммо Парижга келиб, у ердаги уйсизлар сонини яна биттага кўпайишига ҳисса қўшди. Уни муҳожир йигитга спорт залида яшаш учун рухсат берган мураббий қутқарди.

Нганну 25 ёшга тўлганида, у гепатит B (сариқ касал) билан касалланади. Дори-дармонга пул тополмай, яна ўзи туғилган қишлоғига қайтиб кетади. Фрэнсис боксдан воз кечиб, чўчқа боқишни бошлади, аммо чемпион бўлиш орзуси унга тинчлик бермасди.

"Отам шафқатсиз одам эди. У онамни, акаларимни, синглимни ва мени тез-тез калтакларди. У оила учун ҳеч нарса қилмади, лекин у орқали мен ким бўлишни хоҳлаётганимни англаб етдим. У ақлдан озган".

2012 йилда Фрэнсис сумкасини олиб, уйдан чиқиб кетди. У курашчи сифатида фаолиятини қуриш учун Европага борди, лекин ўлишига бир баҳя қолди. Қолган қочқинлар билан денгизни кесиб ўтишга уринди, лекин бир неча ой давомида чанқаганидан деярли ҳолсиз қолди. Уларни Қизил хоч ташкилоти қутқариб қолди, аммо бу осон бўлмади: Испаниядаги икки ойлик қамоқ, қочқинлар лагери, Париждаги уйсизларнинг ҳаёти. Охир оқибат Фрэнсис Европага етиб борди ва Франциядаги энг бахтли уйсизга айланди.

"Бу қийин эди, чунки мен Францияда ҳеч кимни танимасдим, пулим ҳам йўқ эди. Мен кўчада ухлардим ва омон қолишга ҳаракат қилардим, бироқ мен учун бу жуда катта имконият эди. Кейин хурсанд бўлдим, чунки орзу қилган имкониятга эга бўлдим".

Нганну ҳар куни ўзи яшайдиган томондан спорт зали изларди. У ичкарига кириб: "Мен ҳозир Францияга келдим. Мен уйсизман ва пулим йўқ, лекин мен садақа сўрамайман. Мен машғулот қилишим керак, чунки мен жаҳон чемпиони бўлмоқчиман", дер эди. 

Бир кун Нганну залга Диде Кармоннинг олдига борди, у жангчига бошпана бериб, унга машқ қилишга рухсат берди. Камерунлик спорт сумкаси, форма ва сочиқ сотиб олиши учун 50 доллар берган биринчи мураббийдан ҳали ҳамон миннатдор. Африкалик боксчининг кучи Кармонни ҳайратга солган бўлса-да, спорт залидаги одамлар Нганнуга ММАга боришни маслаҳат беришди. Уларнинг фикрига кўра, бокс ёпиқ бизнес эди ва бу ёшида курашчи ҳеч нарсага эриша олмасди. Аммо, Нганну аралаш жанг санъатлари ҳақида билмас эди ва ўз фикрида қатъий турарди:

"Улар менга тушунтиришди, лекин мен кулдим. Мен кураш ва буларнинг ҳаммаси билан шуғулланмоқчи эмас эдим. ММА ҳақида гапириш менга ғалати туюлди, мен буни қилмаслигимга аминман".

Фрэнсис қаттиқ машқ қилди, аммо муаммога дуч келди - спорт зали кўпинча дам олиш ва таътил кунлари ёпиқ бўларди. Нганну Париждаги уйсизларнинг бошпаналарида тунаши керак эди. Кейин у бошқа бир камерунлик - ҳафтасига етти кун ишлайдиган Фернанд Лопеснинг залига келди.

Лопес Нганнунинг ҳикоясини тинглаганидан сўнг, унга жиҳозлар билан тўлдирилган сумкани берди ва спорт залида ухлашни таклиф қилди. Бир неча соат машғулотни томоша қилгандан сўнг, Лопес Нганну алоҳида истеъдодга эга эканлигини тушунди.

"Одамларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланаётганини кўрганингизда, буни тушунишингиз мумкин. ММА учун Френсисда керак бўлган ҳамма нарса бор эди", - деб эслайди Лопес.

Нганну ММА мусобақасида қатнашишни хоҳламади, лекин туғилган куни учун UFC билан шартнома тузди.

Нганну 2013 йилда ММАда чиқиш қила бошлади ва Лопес спорт залда тунаб қолмаслиги учун жангчига квартира топди. Жангларнинг бирида африкалик нокаутга учради ва энди Нганнуга рақиб топиш қийин эди. Аммо 29 ёшида у тақдирдан совға олди:

"Мураббий мени чақириб сўради: "Қайси совға сизни энг бахтли қилади? "Эҳтимол, унинг менга компьютери бор деб ўйладим. Аммо, у мен UFC`дан шартнома олганимни ва тўрт ой ичида АҚШда жанг қилишим кераклигини айтди",- деди Фрэнсис.

Нганну UFC`да Fох 17да Луис Энрикега қарши октагонга чиқди ва иккинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди. Ўшандан бери муваффақиятли фаолият ММА феноменига ва спорт тарихидаги энг даҳшатли "puncher"лардан бирига айланган камерунлик сифатида бошланди.

Нганну бойиб кетган бўлса-да, муваффақият ҳикояларини унутмайди. Жангчи Камерунда хайрия ишлари билан шуғулланган ва туғилган қишлоғида спорт залини очган. Фрэнсис ўз қишлоғидаги ёш спортчиларда бўлмаган имкониятларга эга бўлишларини хоҳлайди. У болалар орзуларини амалга ошириш учун уйдан юзлаб километр узоқликда кетмасликларини истайди:

"Ҳали ҳам эсимда, болалигимда: "Нега кимдир текин бокс спорт залини очмайди? "Бу менинг катта орзуим эди. Бугун қишлоқда болалар мен бокс билан шуғулланаман" деса, одатий ҳолдек туюлади. Ҳа, шуғулланиш мумкин, чунки буни Фрэнсис амалга оширган".

Нганну ҳар бир жанг учун 2000 евро миқдорида гонорар билан иш бошлаган ва энди у юз минглаб олади. Миочич билан биринчи жанг учун Фрэнсис 440 минг евро олди, аммо у ҳали ҳам очлигини тан олади.

У онаси учун чемпион бўлишни орзу қилади. Бугун ҳам, унга қийин бўлганида, у онасининг касаллигини ва Камерунда даволанишга қодир эмаслигини тасаввур қилади. У нафақат ўзи учун, балки Африкада қолдирган оила ҳаёти учун ҳам курашаётганини эслатади.

Сарвиноз РАҲМОНҚУЛОВА таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг