UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

18 май 10:42
Янгиликлар

Бошқалар

Қўл жанги. Ўсмирларимиз Россияда 34та медал қўлга киритишди+ФОТО

Россиянинг Уфа шаҳрида қўл жанги бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Очиқ чемпионати ўз якунига етди.

Унда 19 давлатдан энг сара қўл жанги усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Баҳслар 3 та ёш тоифасида ўтказилди. Мазкур турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди. 

12-13 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда вакилларимиз томонидан 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали қўлга киритилди.14-15 ёшли спортчилар ўртасидаги баҳсларда эса вакилларимиз 2 та бронза ва 5 та кумуш медалгни қўлга киритишган бўлишса, 4 маротаба шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилишди. 

16-17 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда эса спортчиларимиз 4 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Якунда 11 та олтин, 15 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан тақдирланган ўзбекистонлик қўл жанги усталари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. 

Биринчи ўрин мезбон россиялик спортчиларга тегишли бўлди. Қозоғистонлик ўсмирлар эса медаллар жамғариш бўйича учинчи натижани қайд этишди. 

Эслатиб ўтамиз, Руминиянинг Бухраест шаҳрида ўтган йили бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида вакилларимиз 15 та медални қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг