UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

19 май 17:35
Янгиликлар

Спорт курашлари

Қорақалпоқ курашчи қизлари муваффақиятининг сири нимада?

Шу кунгача ўтказилган олимпия ўйинларида Ўзбекистон аёллар кураши терма жамоаси аъзолари иштирок этишмаган.

Ҳар сафар йўлланмага бир қадам қолганида ана шу имкониятни қўлдан чиқарганмиз. Бу галги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасидан мураббийларимизнинг умидлари катта. Сабаби, терма жамоада рақобат сезиларли даражада кучайган. Бу рақобатни бевосита қорақалпоғистонлик курашчи қизларимиз юзага келтиришяпти десак хато бўлмайди. 

Биз айни мавзу юзасидан терма жамоа мураббийларидан бири Саломат Кўчимова билан суҳбатлашдик. 

- Сир эмас, ҳозирда қорақалпоғистонлик курашчи қизларимиз кўрсатаётган натижалар тахсинга лойиқ. Бунинг сири нимада? Нима учун қолган вилоятларда бундай муваффақиятга эриша олмаяпмиз?

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Бошқа вилоятларни олсак, олдинлари ота-оналарнинг қизларнинг спорт билан шуғулланишлари борасидаги фикрлари бошқача эди. Қизларнинг уйда ўтиришини, бошқа иш билан шуғулланишини афзал деб билардилар. Ҳозир вазият бироз ўзгарган. Кўряптиларки, спорт сабаб қанча имкониятлар юзага келмоқда. Биринчи галда соғлом турмуш тарзи юзага келади. Қолаверса, спорт билан шуғулланиш орқали камқонликнинг олди олинади, спорт орқали дунё кезиш, имтиёзли йўлланма асосида олий ўқув юртларига кириш, тафаккур ҳамда дунёқарашнинг кенг бўлиши таъминланади. 

- Қорақалпоқнинг сирини барибир айтмадингиз... Мураббийлар яхши ишлаяптими?

- Қорақалпоғистонда бошка вилоятларга қараганда қизларимиз анча олдин кураш билан шуғулланишни бошлашган. Ва юқорида айтганимдек, бошқа вилоятларда қизларимизнинг спорт билан шуғулланишидан кўра уйда ўтиришини афзал билишган. Мураббийларига келсак, ҳаммалари ҳурматга лойиқ. Шахсий фикрим, мураббийлик буюк неъмат.

- Шу кунгача курашчи қизларимизга Олимпиадада қатнашиш насиб қилмаган. Назаримда, тарих янгиланадиган фурсат етиб келди. Вазиятга реал қараганда, Токио-2020 лицензиялари йўлидаги имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Насиб қилса, Олимпиада йулланмасини қўлга киритамиз. Бир неча йиллик машаққатлар ўз мевасини беришига ишонаман. Лицензиялар бўйича имкониятимиз етарли. 

- Шогирдингиз, III ўсмирлар Олимпидасида совриндор бўлган Шоҳида Аҳмедовада халқаро тажриба бор. Бу қизимизнинг катталар терма жамоасига мослашиб кетиши қийин кечмаяптими?

- Шоҳида эркин кураш билан профессионал даражада шуғулланишни 2014 йилда бошлаганю Айнан ўша йили у Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги Олимпия захиралари коллежига ўқишга қабул қилинган. Ҳозирда бу коллеж Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати деб юритилади. Ўз ёш тоифасидаги вилоят ҳамда Республика миқёсидаги мусобақаларда мунтазам шохсупага кўтарилиб келди. 2018 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида совриндор бўлиб, ўсмирлар Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган. Ўша йили Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам ишончимизни оқлаб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Ёш бўлишига қарамай катталар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда ҳам ижобий натижаларга эришяпти. Ҳозир унинг олдида турган энг асосий мақсад Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш. Шоҳида Республика мусобақасида ғалаба қозониб, Олимпиадага лицензия тақдим этувчи турнирда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоамизнинг барча вазн тоифасида олимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашадиган қизларимизга омад тилайман.    

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
19 май 21:38:40
Abdiraxman Abdinaymov
Qaraqalpaq qizlarina bari-bir hesh bir millettin' qizlari jete almaydi!...
   
21 май 01:06:03
Sikcy Ilesque
   
21 май 01:05:57
Sikcy Ilesque
   
21 май 01:05:08
Sikcy Ilesque
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг