UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

18 окт 16:55
Янгиликлар

Шахмат

Қосимжонов Мамадияров ва Пономарев билан дуранг ўйнади

Бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахтимизда яна бир нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири бошланди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда дунё тан олган тўрт нафар гроссмейстер иштирок этяпти.

Озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров 2013 йили блиц йўналишида жаҳон чемпиони бўлган. Исроиллик Борис Гельфанд 2009 йилда Жаҳон Кубоги соҳибига айланган. Украиналик Руслан Пономарев 2002-2003 йилларда жаҳон чемпионлигига эришган. Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов эса 17-жаҳон чемпиони хисобланади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида “Миран” меҳмонхонасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг баҳсларга старт берилди. Бугун шахматчилар учтадан учрашув ўтказишлари керак эди.

Ана шу ўйинлардан тўрттаси якунланди. Рустам Қосимжонов аввалига Руслан Пономарев, кейин эса Шахрияр Мамадияров билан дуранг ўйнади. Айн дақиқаларда у Борис Гельфанд билан муносабатларига ойдинлик киритмоқда. Ҳозирча биргина Мамадияров битта ғалабага эришди.

Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг