UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0

11 июн 19:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қозоғистон Президенти соврини учун" турнирида иштирок этган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 6-10 июнь кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича "Қозоғистон Президенти соврини учун" номли нуфузли халқаро мусобақа ташкил қилинди.

Унда жаҳоннинг етакчи 15 мамлакати қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.

Бугун боксчиларимиз жой олган самолёт заминимизга келиб қўнди. Спортчиларимизни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Бектемир Мелиқўзиев олтин, Шунқор Абдурасулов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Шахобиддин Зоиров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримовлар бронза медали соҳибига айланишди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа терма жамоа мураббийлар штаби учун айни муддао бўлди. Улар турнир давомида шу йил Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркибнинг асосий қисмини аниқлаб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июн 20:30:44
Sirojiddin Asqarov
Кўксида олов ёнар,
Рақибин қошин ёрар,
Юртимиз мадҳин ёяр,
ЎЗБЕК ТАЙГЕРС!!!

   
11 июн 20:27:16
Sirojiddin Asqarov
Ajoyib qatnashishdi yigitlar.
Omad tilayman barchasiga. Hakamlarga esa insof tilashdan boshqa choramiz hozircha yo‘q!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг