UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

28 янв 11:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг манзили, санаси ва рақиби маълум!

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўзининг навбатдаги чемпионлик камари учун саралаш жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.

Абдуқаҳҳоров 30 март куни АҚШда япониялик Кейта Обарага қарши рингга кўтарилади. Бу маълумотни биз билан бўлган суҳбатда чарм қўлқоп устамизнинг ўзи ҳам тасдиқлади. 

Аслида ушбу жанг Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган эди. Лекин бизга номаълум сабабларга кўра жанг бекор қилинди. Ўз вақтида WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қила олмаган ҳамюртимиз бу камардан воз кечди. 

Абдуқаҳҳоров ва Обара ўртасидаги жанг ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун саралаш жанги вазифасини ўтаб беради. Ғолиб боксчи кейинги жангини росмана чемпионлик камари учун ўтказиш имкониятини қўлга киритади. 

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Обара эса проф боксдаги 12 йиллик фаолияти давомида 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 20тасида ғалаба қозонган. Ўн саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Учта жангда мағлубиятга учраган ва эътиборлиси барчасида нокаутни қабул қилиб олган. Битта жанг дуранг билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 янв 14:07:00
Dilshot Solihov
Pramotirini almashtirdimikin????
   
28 янв 12:36:38
Angren.
Жуда хавфли бу япоша. Эхтиёт булиш керак Кудратилло..
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг