UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

06 фев 14:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги учун либослар тўплами тақдим этилди ФОТО

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров 30 март куни чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказади.

Чарм қўлқоп устамиз АҚШда япониялик Кейта Обарага қарши рингга кўтарилади. Абдуқаҳҳоров ва Обара ўртасидаги баҳс ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун саралаш жанги вазифасини ўтаб беради. 

Ғолиб боксчи кейинги жангини росмана чемпионлик камари учун ўтказиш имкониятини қўлга киритади. 30 март кунги жангда Қудратилланинг қандай либосларда рингга чиқиши маълум бўлди. 

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Обара эса проф боксдаги 12 йиллик фаолияти давомида 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 20тасида ғалаба қозонган. Ўн саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Учта жангда мағлубиятга учраган ва эътиборлиси барчасида нокаутни қабул қилиб олган. Битта жанг дуранг билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 фев 15:03:40
Dilshot Solihov
Xurmatli adminlar Qudratilla pramotrlik kampaniyasini o'zgartirdimi keyin Jamshid Najmidinov foliyati nima bo'votti yana bir bo'kischimiz Shohobidin Zoyirov Ispaniyani mashhur pramotirlik kampaniyasi bilan shartnoma tuzgani rosmi ? Xabib bilan Ko'nirni haqida kuniga kamida to'rt besh marotaba arzimaydigan habarlar masalan chamadanini o'g'ilashdi brazilyaga bordi digan habarladan ko'ra o'zimizni bo'kischilarga ko'proq etibor qaratila iltimos??????????
   
06 фев 14:52:37
Angren.
Кудратилло омадинги берсин, факат галаба тилаб коламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг