UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

29 мар 20:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қудратли сичқонча" UFC Шон-шуҳрат Залига киритилади

Энг енгил дивизион тарихидаги буюк жангчилардан бири Деметриус Жонсон UFC Шон-шуҳрат Залига киради, бу ҳақда ташкилот вакиллари UFC Fight Night 271 турнири трансляцияси чоғида расман маълум қилишди.

"Қудратли сичқонча" 2013 йилнинг январидан 2017 йилнинг октябригача кетма-кет чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича UFC рекордини ўрнатганди. У дунёнинг энг кучли лигаси Шон-шуҳрат залига киритилган энг енгил дивизионнинг биринчи жангчиси бўлади.

"Деметриус Жонсон - барча даврларнинг энг енгил дивизионидаги энг буюк жангчиси. У ММАда ажойиб фаолиятга эга бўлган ажойиб чемпион эди ва унинг кетма-кет ўн бир марта чемпионлик камарини ҳимоя қилиш серияси биз профессионал спортда кўрган энг таъсирли рекордлардан бири бўлиб қолмоқда. Уни ёзда Шон-шуҳрат залига киритиш биз учун шараф", - деди лига раҳбари Дана Уайт расмий пресс-релизда.

2011 йилда америкалик WEC лигасининг қўшиб олиниши натижасида UFC`га ўтди ва ташкилотда 18 та жанг ўтказиб, 15 ғалаба, 2 мағлубият ва битта дуранг қайд этди. 2012 йилда Деметриус Жонсон энгил вазн тоифасида биринчи UFC чемпиони бўлди ва кейин 2018 йилда Генри Сехудога ютқазгунга қадар камарини ўн бир марта муваффақиятли ҳимоя қилди.

"Қудратли сичқонча"нинг UFC`даги фаолияти 2018 йил октябрь ойида кутилмаганда якунланди, у ташкилотларнинг тарихий келишуви доирасида ONE Championship`да Бен Аскренга алмаштирилди.

39 ёшли Деметриус Жонсон сўнгги жангини 2023 йилнинг май ойида ўтказиб, чемпионлик трилогиясининг сўнгги баҳсида бразилиялик Адриано Мораесни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган ва ўта енгил вазн тоифасида ONE чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг