UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

04 дек 00:10
Янгиликлар

Футбол

Рамос “Эл Классико”да “Реал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий баҳс, яъни “Эл Классико” номи билан машҳур учрашув якунига етди.

Учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйинниг 53-дақиқасида “Барселона” жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Неймар томонидан ошириб берилган тўпни Луис Суарес боши билан дарвозага жойлади ва ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

Каталонияликлар ўйин давомида бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Хусусан Неймар ва Мессида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келганди. Аммо “Барселона” ҳужумчилари ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.


Учрашувнинг охирги дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада “Реал” жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лука Модрич томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Рамос боши билан дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади - 1:1.

Шундан сўнг “Барселона” ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишга ҳам яқин келганди. Аммо Каземиро “Реал”ни жуда қийин паллада жонига оро кирди.

Айнан ушбу футболчи дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Шу тариқа ушбу “Эл Классико” муроса билан якун топди.

Испания чемпионати, 14-тур.

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ МАДРИД 1:1

“Камп Ноу” стадиони

Голлар: Луис Суарес (53), Серхио Рамос (90)

“Барселона”: тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Сержи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).

Огоҳлантиришлар: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг