UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

25 мар 12:33
Янгиликлар

Шахмат

Рапид бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ШахматРапид
Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида шахматнинг рапид йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Биринчи куни мусобақанинг 4 та тури ўтказилди. Юз нафардан ошиқ шахматчи иштирок этаётган турнирда ҳозирча Абдураҳмон Зайниддинов ва Акбар Аллаберганов (Тошкент) 3,5 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилишяпти.

10 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Жавоҳир Бозоров (Тошкент) ва Абдулқодир Баҳодиров (Андижон) 4 имкониятдан 4 та очкога эга бўлишди. Шахромбек Каримов (Бухоро) ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 4 та ғалаба.

Самарқандлик Акобирхон Сайдалиев ҳам тенгдошлари орасида ғолиб бўлиб турибди (4 очко). Муҳриддин Мадаминов (Тошкент) ва Даврон Шарипов (Қашқадарё) 16 ёшлилар ўртасида маҳорат кўрсатиб, 4 имкониятдан 3,5 очко жамғаришган. Самандар Шермуҳаммадов (Тошкент вилояти) тенгдошлари ичида якка пешқадам. Унинг ҳисобида 3,5 очко бор.

Қизлар ўртасидаги мусобақада Мохина Каримова (Наманган), Севинч Давлатова (Қашқадарё), Руқия Олимова (Самарқанд), Малика Жумаева (Сирдарё), Шарофатбегим Сайдалиева (Самарқанд), Барчиной Шокиржонова (Навоий), Умида Омонова (Сурхондарё), Дилобар Ҳамроева (Тошкент) лар ўз гуруҳларида пешқадамлик қилмоқда.

Рапид йўналиши бўйича мусобақалар бугун ниҳоясига етади. Эртага, 26 март куни эса шахматнинг блиц йўналиши бўйича мамлакат чемпионати ўтказилади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг