UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

17 фев 18:32
Янгиликлар

Теннис, Енгил атлетика, Қишки спорт турлари

Расман. Тадбиркор Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайлангани тасдиқланди

Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Илгарироқ, olamsport.com мазкур ўзгаришлар ҳақида хабар берган эди.

"Бугун кун давомида Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида учта спорт федерациялари ҳамда ассоциацияларининг кетма-кетликда навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов федерация раиси, Отабек Чориев, Андрей Абдувалиев ва Камолиддин Усмонов раис ўринбосарлари, Камолиддин Рўзмуҳаммедов эса бош котиб лавозимларига сайланишди;

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси

Тадбирда "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқарув раиси Алишер Мирсоатов ассоциация раҳбари этиб сайланди;

Ўзбекистон теннис федерацияси

Федерациянинг собиқ раиси А.Мирсоатов қишки спорт турлари ассоциацияси бошқарувига ўтгани боис, тадбиркор, узоқ йиллар "Пахтакор" ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов номзоди Ўзбекистон теннис федерацияси раислигига илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланди. 

Шунингдек, конференцияларда ташкилотларнинг янги устави ҳам тасдиқлаб олинди.

Тадбирда иштирок этган расмийлар федерацияларнинг янги раҳбариятини масъулиятли лавозимга сайланишгани билан қутлашди. Уларга олдинда турган Милан-Кортина-2026 қишки ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан вазифаларни белгилаб, бу борада ўз тавсияларини беришди", дейилади МОҚ хабарида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг