UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0

10 фев 10:15
Янгиликлар

Дзюдо

Расман. Уч карра Олимпия ўйинлари совриндори фаолиятини якунлади+ФОТО

Дзюдо бўйича уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров расман спортчилик фаолиятини якунлади.

Пекин, Лондон ва Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, икки кара жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби катта спорт билан хайрлашди.


Энди ҳамюртимиз мураббийликда фаолиятини давом эттиради. У терма жамоа мураббийлар штабида ўзи муваффақият қозонган вазн тоифалари (-60 ва -66 кг)да устозлик қилади.

Яна ҳам аниқроғи, ушбу вазн бўйича маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритади.


Ришод Собиров икки вазн тоифасида Олимпиада совриндори бўлган дунёдаги камсонли дзюдочилардан бири ҳисобланади. У Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпиадаларида -60, Риода эса -66 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган.


Кўплаб Давлат мукофотлари соҳиби Ришод Собировга мураббийлик фаолиятида ҳам омад ва зафар ёр бўлишини, ўзи сингари чемпион спортчиларни тарбиялашини тилаб қоламиз!


Анвар Илясов олган суратлар

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 фев 18:20:13
yahyo
Бухоро дзюдо мактабини яна бир поғона юқори кўтарди
   
10 фев 12:56:13
Farrux_FcB_MsN_
Omad Olimpiada chempioni bolish.Armon boptida.Xa mayli ajoyib sportchi omad Murabbiylik sohasida Olimpiada chempionlarini yetishtirsin...!
   
10 фев 12:25:48
Adilbek
Барча КОРАКАЛПОК халки номидан олдаги ишларида омад тилайман сизга хурматимиз баланд Ришод ака!!!
   
10 фев 11:49:07
Sinchiklab kuzatuvchi
Raxmat xammasi uchun.Mazmunli xayot kechir.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг