18 июн 15:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян
UFC жангчиси Арман Царукян ўрта вазнда жанг қиладиган машҳур ҳамюрти Шарабутдин Магомедовнинг келажагига баҳо берди.
"У ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди. Шунчаки яхши жанглар кўрсатади, шоу қилади. Уни асосан Абу-Даби ва Озарбайжондаги турнирларга қўйишади. Жуда эпатажли ва томошабоп жангчи. Балки топ-10'га кирар ва ўша ерда ушланиб қолар. Курашсиз юқори даражада узоқ қолиш ва чемпион бўлиш жуда қийин", — деди Царукян «ВПИСКА» YouTube каналига берган интервьюсида.

Ҳавола :
Манба : ВПИСКА
Фикрлар