UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0

05 июл 10:05
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов ЖЧдаги иштирокини якунлади. У Россиядаги мусобақада қанча пул ишлаб олди?

ФИФА ЖЧ-2018нинг кейинги ўйинларида ишламайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Мундиалда 17 нафар ҳакам ишини давом эттиради, афсуски улар орасида ўзбекистонлик Равшан Эрматов йўқ.

ЖЧ-2018да қуйидаги ҳакамлар ишлашда давом этишади: Алиризо Фағони (Эран), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Янги Зеландия), Жюнейт Чақир (Туркия), Бьорн Куйперс (Голландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).

Эслатиб ўтамиз, Эрматов Россиядаги мундиалда Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) учрашувларида ишлади.

Жаҳон чемпионатларида 11та ўйинда бош ҳакам бўлган Эрматов мутлоқ рекордчи ҳисобланади.


Равшан Эрматов ва унинг бригадаси ЖЧ-2018да қанча пул ишлаб олди?

Жаҳон чемпионати бошланмасидан аввал Marca нашри ҳакамлар қанчадан пул олишлари ҳақида хабар тарқатганди.

Мундиалга боргани учун Эрматов 57 минг евро пул олди. Бундан ташқари ҳар бир учрашув учун 2 500 евродан пул берилади. Эрматов ЖЧ-2018да иккита ўйинни бошқарганини ҳисобга олсак 57000 еврога қўшимча тарзда 5000 евро ҳам ишлаб топди. Демак, бош ҳакам Россиядаги мусобақада жами 62000 евро ишлади.

Қанот ҳакамлари мусобақа учун 20 минг евро ва ҳар бир ўйин учун 1 600 евро пул олишди.

Демак Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовнинг ҳар бири Жаҳон чемпионати пайтида 23200 евродан пул ишлаб топишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг