UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

12 апр 12:27
Янгиликлар

Бошқалар

Равшан Эрматов МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди

Теглар :  Равшан Эрматов
Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилиши ўтказилди.

Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси раисига биринчи ўринбосар сайлашдан иборат эди, деб хабар қилмоқда Туризм ва спорт вазирлиги расмий сайти. 

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Эрматов Равшан Сайфуддинович номзоди илгари сурилди. Кенгаш аъзолари томонидан Р.Эрматов номзоди бир овоздан маъқулланди ва сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Равшан Сайфиддиновичга янги бошлаган иш фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Аввалроқ Olamsport.com сайти Равшан Эрматов ушбу лавозимда иш бошлаши ҳақида хабар берганди. Бугун ушбу маълумот расман тасдиқланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг