UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0

10 апр 14:44
Янгиликлар

Бошқалар

Эшитдик-да! Равшан Эрматов - МОҚ раисининг биринчи ўринбосари

Тугатилган Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Равшан Эрматов энди Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Бугун бироз аввал Термизда кураш бўйича Президент соврини учун Ал-Ҳаким- Ат-Термизий халқаро турнири старти олдидан ўтказилган анжуманда модераторлик вазифасини бажарган Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ҳам Равшан Эрматовни МОҚ раиси ўринбосари деб таништирган.     

Хабарингиз бор, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди. Президент фармони билан янги вазирликка Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов тайинланади. Улуғбек Аъзамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Абдулазиз Аққулов, Авазжон Каримов ва Зариф Казаковлар вазир ўринбосарлари лавозимларига тайинланади.

Авазжон Каримов шу кунгача Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Демак, бу мутахассис номи ўзгартирилган вазирликдаги фаолиятини давом эттиради. Рўйхатда Эрматовнинг исм-шарифи келтирилмаган ва у тез орада расман Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлайди.   

Бизга хабар беришларича, келаётган янги ҳафтада МОҚда ташкил этиладиган Ассамблея йиғилишида Равшан Эрматов кенг спорт жамоатчилигига расман таништирилади. Эрматов параллел равишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг