18 май 22:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Равшан Умурзоқов африкалик рақибига қарши жанг ўтказди
Профессионал боксчимиз Равшан Умурзоқов Россиянинг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.
Ушбу баҳсда ҳамюртимизга Жанубий Африка Республикасидан ташриф буюрган Энтони Молойсан рақиблик қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Равшанбек шу кунгача проф боксда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлганди (6 та нокаут). Африкалик боксчи эса бунгача 15 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 11 тасида ғолиб бўлган (7 та нокаут). 3 маротаба мағлубиятга учраган (1 та нокаут) ва битта дурангга эришган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар