UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

05 май 11:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райдер вақтинчалик WBA камарини қўлга киритди

Британиялик 30 ёшли Жон Райдер иккинчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионига айланди.

Райдер бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида ушбу чемпионлик камарини қўлга киритди. Жон австралиялик 25 ёшли Билал Аккавига қарши рингга кўтарилди. 

Райдер жангнинг учинчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди. Бу Билал учун фаолиятидаги илк мағлубият эди. Райдер учинчи раундда икки бор Аккавини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Навбатдаги зарба берилиши олдидан эса рефери Жей Нейди жангни тўхтатди. 

Аслида Райдер ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Давид Лемьега қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин жароҳат сабаб Давид бу жангда қатнаша олмади. Унинг ўрнини эса Аккави эгаллади. Бу вазнда WBA Super чемпионлик камари бошқа бир британиялик боксчи Каллум Смитга тегишли. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг