01 июн 11:14
Янгиликлар
Футбол

"Реал" Анчелоттини бош мураббийликка қайтармоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти янги бош мураббий излаш ҳаракатига тушган.
Манбанинг хабарига кўра, "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
27 майда Зинедин Зиданнинг бош мураббийликдан кетиши маълум бўлганди. "Реал" 2020/21 йилги мавсум Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади.
Анчелотти "Қироллик клуби"да 2013-2015 йиллар давомида ишлаган. "Реал" унинг қўл остида Испания Кубоги, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.
Ҳавола :
Фикрлар