UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0

13 ноя 15:32
Янгиликлар

Футбол

"Реал" Бэйлни трансферга қўяди

Теглар :  РеалБэйл
"Реал" раҳбарияти жорий мавсум охирида ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни трансферга қўяди.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" уэльслик ўрнига бошқа футболчи қидиришни бошлаб юборган. Бэйлнинг "қаймоқранглилар" машғулотидаги сўнгги жароҳати клуб раҳбариятининг сабр косасини тўлдирди. Гарет Бэйл 2013 йилда "Реал"га ўтганидан бери 19 маротаба жароҳат олди ва бор-йўғи 55% учрашувларда иштирок этди. Жорий мавсум бошланишидан олдин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо унга қизиқиш билдирган эди, бироқ "Реал" Бэйлга ушбу мавсумда имконият беришга қарор қилди.

"Реал" Бэйл учун 100 млн. евродан ортиқроқ маблағ тўлади, унинг шартномаси 2022 йилниннг ёзида якунига етади. Ёзда манкунианлар у учун 120-150 млн. евро тўлашга рози бўлган эди, ҳозир эса унинг трансфер нархи 70-80 млн. евродан ошмаслиги мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг