02 июн 09:15
Янгиликлар
Футбол

"Реал" ЕЧЛни ютса, футболчиларнинг ҳар бири 1,5 млн евродан олади
"Реал" раҳбарияти ЕЧЛдаги ғолиблик учун ҳар бир футболчига 1,5 миллион евро мукофот пули беришини маълум қилди.
Ўтган сафардаги ғолиблик учун Мадрид клуби раҳбарияти ҳар бир футболчига 700 минг евродан пул берганди. Шу йўл билан "Қироллик клуби" футболчиларини тарихий натижа қайд этишга руҳлантирмоқда.
"Реал" ушбу мусобақада кетма-кет иккинчи йил ғолиб бўлган илк клубга айланиши мумкин. Раҳбарият мураббийлар ва ходимлар учун жами 32 миллион евро мукофот пули тўлайди.
Ҳавола :
Фикрлар