UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

12 июл 14:55
Янгиликлар

Футбол

"Реал" машғулотлар ўтказиш учун Лос-Анжелесга етиб борди, таркибда Роналду йўқ

Мадриднинг "Реал" клуби 2017/18 мавсумга тайёргарлик кўриш учун Лос-Анжелесга етиб келди.

"Қироллик клуби" АҚШга 26 футболчи билан етиб келди. Уларнинг орасида ҳужумчи Криштиану Роналду ва ҳимоячи Серхио Рамос йўқ.

Бир неча кун олдин хайрия учрашувида иштирок этган "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан


"Реал"нинг 26 футболчидан иборат таркибига жароҳатидан деярли қутилган Гарет Бэйл ҳам киритилди


"Реал" АҚШга олиб кетган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Рубен Янез, Лука Зидан.

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес, Данило, Техеро, Ашраф, Ману Эрнандо.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Карлос Касемиро, Лука Модрич, Матео Ковачич, Оскар, Франку.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Альваро Мората, Дани Гомес.

АҚШга йўл олганлар орасида "Челси" харид қилмоқчи бўлган Альваро Мората бор


"Қаймоқранглилар" Шимолий Америка мамлакатида бўлиб ўтадиган йиғин доирасида 4 та баҳс ўтказишади. Уларнинг 3 таси Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида бўлиб, "Қироллик клуби" футболчилари "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Барселона"га қарши ўйнашади. Шу билан бирга, Мадрид жамоаси 3 август куни МЛС юлдузлари жамоаси билан ҳам учрашув ўтказади.

"Реал"нинг кейинги 5 та учрашуви:

23 июль - "Манчестер Юнайтед" (Халқаро Чемпионлар Кубоги)

27 июль - "Манчестер Сити" (Халқаро Чемпионлар Кубоги)

30 июль - "Барселона" (Халқаро Чемпионлар Кубоги)

3 август - МЛС юлдузлари (ўртоқлик)

8 август - "Манчестер Юнайтед" (УЕФА Суперкубоги)

Ўртоқлик учрашувининг чипталари нархи 10 минг долларга етди

Зинедин Зидан шогирдлари АҚШдаги йиғинда "Барселона" билан учрашув ўтказади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг