UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

12 май 09:52
Янгиликлар

Бошқалар

Республика Олимпия захиралари коллежи раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Мирсардор Алимов Республика Олимпия захиралари коллежи раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармонида кўрсатиб ўтилган бандлар ижросини таъминлаш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб Олимпия захиралари коллежлари, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тизимида жиддий ислоҳотлар олиб бормоқда.

Таъкидлаш лозимки, қилинаётган кенг кўламдаги ишлар энг аввало Олимпия коллежлари ва спорт мактабларининг самарали ишлаши учун хизмат қилиши, ушбу спорт масканларида ёшлар учун барча керакли шароитлар яратиш, қабул квоталари ва мезонларини қайта кўриб чиқиш ва шу билан биргаликда мамлакат терма жамоаларига муносиб ва иқтидорли номзодларни етаказиб бериш тизимини яратишда муҳим ўрин тутади.

Пойтахтимизда жойлашган Республика Олимпия захиралари коллежи ҳам шак-шубҳасиз мамлакатимиздаги энг машҳур ўқув-спорт даргоҳларидан бири ҳисобланади. Унинг бой тарихи ва анъаналари мавжуд. Аммо тан олиш лозим, сўнгги йилларга келиб ушбу маскан ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолганди. Аниқроқ айтадиган бўлсак коллеж фаолияти талаб даражасида эмасди.

Айнан шу жиҳатни ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи билан Республика Олимпия захиралари коллежи раҳбариятида ўзгариш юз берди. Шу пайтга қадар коллежга раҳбарлик қилиб келган Жасур Акрамов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директорининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Мирсардор Алимов вақтинчалик директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Табиийки, янги раҳбар олдига Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан маълум талаблар қўйилди. Унга кўра қисқа вақт ичида Республика Олимпия захиралари коллежи фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ишларни самарали ташкил этиш, қабул квотаси ва мезонларини қайта кўриб чиқиш, ўқув-машғулотлар базасини талаб даражасига келтириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масаласида раҳбариятга аниқ таклифлар киритиш, бу борада мукаммал тизим яратиш ва уни татбиқ этиш бўйича М. Алимовга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг