UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 07:23Собиқ чемпион ўрта вазнда Хамзат Чимаевни ким мағлуб эта олишини айтди 0

21 окт 18:51
Янгиликлар

Футбол

Рибери фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Теглар :  Франк Рибери
Франциялик футболчи Франк Рибери ижтимоий тармоқ орқали фаолиятини тугатгани ҳақида маълумот берди.

"Тўп тўхтамоқда. Ичимда эса туйғулар йўқ. Ушбу ажойиб саргузашт учун барчангизга раҳмат", – деб ёзган футболчи.

Футболчи ўйнаган сўнгги клуб "Салернитана" эди. Рибери бу жамоада элчи сифатида ишлашда давом этиши мумкин. У клубда 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётганди.

39 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди.

Рибери фаолиятининг катта қисмини "Бавария"да ўтказди (2007 йилдан 2019 йилгача). Шунингдек, у "Галатасарой", "Фиорентина", "Марсель" ва бошқа бир қатор Франция клубларида тўп тепган.

Ярим ҳимоячи Германия чемпионатида 9 марта чемпионликка эришган, 6 та Германия Кубоги, Германия Лига Кубоги, 5 та мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони унвонига эга. 2006 йилда Рибери Франция терма жамоаси билан биргаликда Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг