UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор 0 11:48Ёш стол теннисчиларимиз Жаҳон чемпионатида АҚШни мағлуб этишди 0 11:27Prezident Kubogi. Нодирбекда яна ғалаба, Ниғматов шов-шувли тарзда Парҳам Мақсудлуни ютди 0 11:06Шоҳжаҳон Эргашев янги йил олди Японияда жанг қилиши мумкин 0 10:45ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3 та гол урди 0 10:24Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:03Асламжон Ортиқов ONE FC'даги олтинчи ғалабасини қўлга киритди 0 09:42Саиджамшид Жафаров проф боксда дебют қилади. Сана, манзил ва рақиб маълум + ПОСТЕР 0 09:21"Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик 0 09:00Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:39Конор Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди, унга катта жарима белгиланди 0 08:18Манба: Шаҳрам Ғиёсовнинг Эймантас Станионисга қарши чемпионлик жангининг эҳтимолий санаси ва манзили маълум 0 07:54"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 07:32Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионати ўтказиладиган Баҳрайнга жўнаб кетишди 0 20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0

09 авг 20:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Оғир атлетика, Эшкак эшиш, Токио-2020

Рио-2016. 4-кун. Ўзбекистон спортчиларининг бугунги иштироклари якунланди

Рио-2016 ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари билан ушбу саҳифада онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлди.



20:43. Шу тариқа бугун ўзбек спортчиларининг иштироклари якунланди.


20:34. Афсуски, Шаҳзодбек Собиров америкалик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади...


20:26. Собиров жангини бошламоқда! Томоша қиламиз!


20:20. Дзюдо. Бироздан сўнг Шаҳзод Собиров иккинчи жангини ўтказади.


19:55. Ҳуршид чорак финалда мезбон боксчи - Робсон Кобсенсауга қарши жанг қиладиган бўлди.


19:46. Ҳуршид Тожибоев ушбу жангда ғалаба қозонди! Ажойиб! У чорак финал йўлланмасини қўлга киритди!


19:41. Тожибоев иккинчи раундда ҳам ғалаба қозонди!


19:39. У биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди! Ажойиб!


19:34. Боксчимиз Ҳуршид Тожибоев ўз чиқишини бошлади! Рақиб британиялик боксчи. Олға, Ҳуршид!


19:32. Оғир атлетика. Достон Ёқубов ўз чиқишларини 313 кг натижа билан якунлади. Энди қолганларнинг натижасини кутиш лозим...


19:30. Шаҳзодбек кейинги босқичда америкалик Травинс Стевенсга қарши татамига чиқди!


19:26. Яхшиии! Спортчимиз рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди!


19:23. Дзюдо. Шаҳзодбек Собиров жангини бошлади!


19:15. Достонбек Ёқубов силтаб кўтаришда илк уринишда 172 кг тошни кўтара олди. Яхши!


19:04. Бу орада бокс бўйича баҳслар бошланди. Бироздан сўнг Ҳуршид Тожибоев британиялик рақибига қарши жанг қилади.


18:55. Дзюдочимиз Шаҳзод Собировнинг чиқишига тахминан 15-20 дақиқа вақт бор.


18:53. Бироздан сўнг, тошни силтаб кўтариш баҳслари бошланади. Бу ерда вакилимиз рақибларидан ўтиб кетиши мумкин. Кутамиз!


18:45. Даст кўтариш натижаларига кўра спортчимиз 9 нафар спортчи ичида 7-ўринни эгаллаб турибди. Оғир атлетика қоидаларига кўра, унинг вазни оғирроқ бўлгани учун ўзи билан бир хил натижа қайд этган спортчилардан пастда турибди. У 5-ўриндаги спортчи билан бир хил натижа кўрсатган.


18:30. Спортчимиз 140 кг тошни кўтара олмади. Демак, даст кўтаришда унинг натижаси - 137 кг! Бироздан сўнг силтаб кўтариш баҳсларида у ўз омадини синаб кўради. Қийин бўлади...


18:26. Ёқубов иккинчи уринишда 137 кг тошни ўзига бўйсундира олди.


18:20. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу вазн тоифасида рекорд хитойлик Лиао Хуига тегишли. У 2014 йили бўлиб ўтган ЖЧда 166 кг тошни кўтариб жаҳон рекордини қайд этган!


18:16. Достон Ёқубов илк чиқишида 133 кг тошни хотиржам кўтара олди. Бошланиши яхши!


18:05. Оғир атлетикачимиз Достон Ёқубов иштирокини бошламоқда! Унга омад тилаб қоламиз! У -69 кг вазн тоифасида тош кўтаради.


17:50. Шунингдек, Достон Ёқубов оғир атлетикачиларимизнинг чиқишларини бошлаб беради.


17:45. Дзюдочимиз Шаҳзод Собировнинг илк жангига оз вақт қолмоқда!


16:52. Энди бироздан сўнг дзюдочи ва оғир атлетикачимизнинг иштироклари бизни кутиб турибди.


16:38. Афсуски спортчимиз сўнгги лаҳзаларда тезликни пасайтирди ва финишга охирги бўлиб етиб борди... Энди у эртага 13-24 ўринлар учун бўладиган баҳсда кураш олиб боради.


16:33. 1000 метрдан сўнг бешинчи ўринга тушиб кетди...


16:32. Спортчимиз 500 метрдан сўнг учинчи бўлиб кетмоқда!


16:30. Бошланди! Омад, Шаҳбоз!


16:28. Баҳс бошланмоқда!


16:10. Шаҳбоз Холмурзаевнинг стартга чиқишига 20 дақиқа қолди! У 2000 метрга академик эшкак эшиш баҳсларида ярим финал йўлланмаси учун курашади!


16:00. Бироз ўтиб, тахминан 18:45 ларда эса бизни медал олишга ўргатиб қўйган дзюдочиларимиз баҳсларга киришишади. Бугун -81 кг вазн тоифасида татамига чиқадиган Шаҳзодбек Собировдан ҳам умидимиз катта!


15:40. Тошкент вақти билан соат 16:30 да спортчимиз Шаҳбоз Холмурзаев академик эшкак эшиш баҳсларининг чорак финал босқичида стартга чиқади. Унга ушбу босқичда Мемо (Индонезия), Нилс Якоб (Норвегия), Ангел Родригес (Куба), Рис Грант (Австралия) ва Донгюунг Ким (Жанубий Корея) лар рақиблик қиладилар. Финишга етиб келган дастлабки уч спортчи ярим финалга йўлланмани қўлга киритади.


15:30. Ассалому алайкум ҳурматли ўзбек спортчиларининг чиқишларини кутиб ўтирган қадрдон мухлислар! Рио Олимпиадасининг тўртинчи куни бошланиш арафасида. Спортчиларимизнинг мусобақалардаги иштирокларини биз билан бирга кузатиб боринг!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
09 авг 19:42:55
SoLiYeV SoLiJoN RmA FaNaTi
Hurmatli yuzerlar iltimos yutqazib qôygan sportchilarimizni mazah yoki haqorat qilmang. Chunki biz ularni sport borasidagi ishlarininyarminiham qilolmaganmiz. Olimpiadagaham osonlikcha chiagan.
   
09 авг 23:32:52
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Nima bo'lgandayam Riodagi sportchilar ularga bildirilgan ishonchni oqlashi kerak.
   
09 авг 23:30:29
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Mana bizda jamoaviy bahslarda hech qaysi terma jamoamiz yo'q. Eng ko'p medal Yengil atletika, suzishdan umid yo'q. Dzyudo, Boks, Kurash va Og'ir atletikadan hamyurtlarimiz bizni xursand qilishi kerak.
   
09 авг 23:25:28
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Kecha va bugun hech nimaga erishmadik. Buyog'iga nima bo'larkan. Hech bo'masa kuniga bitta medal olish kerak. Bronza bo'lsa ham. Xitoy yoki Aqshga o'xshab medallarni qalashtirib tashlamasdan
   
09 авг 22:53:44
abdullah hurbayev
очигини айтадиган булсам боксчилардан бошка спортчиларимизни катнашуви, давлатимизни уларга берган этиборини олдида нолга тенг. канчадан канча сарфланайотган мабллаглар. Ачиниб кетасан. Уйгоооооон Узбекистонликлаааар.
   
09 авг 22:39:14
Feyajolk
oltinlarni kutaman
   
09 авг 21:38:08
leooxun
Og'ir atletkachimiz nima bo'ldi ?
   
09 авг 20:58:44
Aziz
Rio-2016 Champion фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ertangi sportchilarimizni taqvimini chiqarela .ertalab uxlab qolyapsila
эрталаб чиқади
   
09 авг 20:55:50
Rio-2016 Champion
ertangi sportchilarimizni taqvimini chiqarela .ertalab uxlab qolyapsila
   
09 авг 20:55:25
Rio-2016 Champion
ertangi sportchilarimizni taqvimini chiqarela .ertalab uxlab qolyapsila
   
09 авг 20:28:01
erkin
Baxtiyor_Nazarov_Tta фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar menga nisbatan fikr aytayotgan bo'lsangiz, bitta gap aytaman. Mana AQSH va Xitoy sportchilarini qilgan ishlarini ko'ryapmiz. Bizni ulardan qayerimiz kam. Ularga berilgan shuncha imkoniyatni havoga uchirmasin deyman. To'g'ri biz ularni sportda qilgan ishini o'ndan birini ham qilmagandirmiz. Lekin boshqa sohada/sportdan boshqa/ o'zimizni kamtarona hissamizni qo'shib kelyapmiz. Agar shu vatanimiz bergan imkoniyatiga javob berishi kerak. Har holda turizmga borishmagandir. Yutqazsa ham mardonavor harakat qilsin. Olg'a O'zbekiston!
Ютқизганни жазолаш кк бўлса футболчилардан бошлаш керак эди! Нафақат шим. Корея, Эрон... балки Россия терма жамоаси футболчилари ўз юртида қанчалик шарманда қилинди. Бизникилар 6 тўп фарқи билан ютқизса ҳам қаҳрамондек юришаверади.
   
09 авг 20:22:44
erkin
SoLiYeV SoLiJoN RmA FaNaTi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hurmatli yuzerlar iltimos yutqazib qôygan sportchilarimizni mazah yoki haqorat qilmang. Chunki biz ularni sport borasidagi ishlarininyarminiham qilolmaganmiz. Olimpiadagaham osonlikcha chiagan.
Ютқизганларни тинч қуйиш, лекин кейинги терма жамоани тузишда буни албатта инобатга олиш керак!
   
09 авг 20:21:04
erkin
Шаҳзодбек курашнинг бошидаёқ соф ғалаба ЙИППОН билан рақибини ютди!Ота-онангга раҳмат ҳақиқий половон!
   
09 авг 20:19:50
erkin
Ўзбекский боксёр ХУРШИД ТОЖИБОЕВ во втором поединке олимпиады в Рио одержал убедительную победу над чемпионом ЕвропЫ Жозефом Кординой (Великобритания). Ота-онангга раҳмат азамат ўғлон!
   
09 авг 20:14:41
SoLiYeV SoLiJoN RmA FaNaTi
men chichib qôydi degan gapizni aytdim aytyabmanu haqorat deb tanqid qiling bemalo kamchiliginibayting mana masalan Rishoddagi kôzida ôt yôqligiday shunga ôxshagan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг