28 июн 15:30
Янгиликлар
Теннис
Рожер Федерер: "Ҳозир мен "Уимблдон"даман ва ўзимда имконият борлигини ҳис қиляпман"
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Уимблдон" олдидан ҳолати ҳақида гапирди.
"Галледаги Феликс Ожедан учралган мағлубиятдан сўнг менга психологик жиҳатдан қийин эди. Кейин ҳамма нарса пастга тушгандай туюлди. Бундай ҳолат менда ўспиринлигимда бўлган.
Энди мен "Уимблдон"даман ва ўзимда имконият борлигини ҳис қиляпман. Иккинчи ҳафтада чиқиш учун фақат ритмни ушлаб туришим керак. Ҳозир бу менинг асосий мақсадим. Мен ҳар бир ўйинда кучайиб бораман. Ҳозир ўзимни психологик жиҳатдан кучли ҳис қиляпман.
Жуда яхши ёки жуда ёмон натижа ёздаги бўлажак чиқишларимга таъсир қилади. Мен Олимпиадада ва бошқа турнирларда ўйнашни хоҳлайман", - дея Федерернинг сўзларини келтирмоқда "Уимблдон" матбуот хизмати.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар