02 июл 17:30
Янгиликлар
Футбол
Роналду: "Бу охиргиси"
Кеча тунда Европа чемпионати 1/8 финал доирасида Португалия терма жамоаси Словенияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. 105-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан унумли фойдалана олмади. Лекин, пенальтилар сериясида Роналду ва унинг шериклари ғалабани ўзлариники қилишди. Ана шу ғалабадан кейин Португалия сардори ушбу Евро у учун охиргиси бўлиши айтиб ўтди.
"Албатта, бу менинг охирги Европа чемпионатим. Лекин, гап футболдан кетиш ҳақида эмас. Мен учун энг муҳими 20 йилдан бери бор бўлган иштиёқимни сақлаб қолиш", - дея Криштианунинг сўзларини келтирди Португалиянинг "RTP" телеканали.
Роналду ўзининг олтинчи Европа чемпионатида иштирок этмоқда ва бу борада рекордчи ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : RTP
Фикрлар