08 окт 09:35
Янгиликлар
Футбол

Роналду терма жамоадаги биринчи покерини расмийлаштирди
Мадриднинг “Реал” ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 саралашида Андоррага қарши ўйинда (6:0) тўртта гол урди.
Роналду 2 ва 4-дақиқада дублга эришди. 47-дақиқада Жозеп Гомес Морейра дарвозасини учинчи бор ишғол қилди, 68-дақиқада тўп киритиб терма жамоадаги биринчи покерини қайд этди.
Футболчи “Реал” сафида 7 марта покерга эришган. Андоррага қарши ўйин Роналду учун Евро-2016 финалидан кейинги терма жамоадаги биринчи ўйин бўлди.
Ҳавола :
Фикрлар