25 дек 11:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Россиялик боксчи Усикни рингга чорлади
Россиялик боксчи Алексей Егоров биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикка қарши жанг ўтказиш таклифи билан чиқди.
Егоров ўтган якшанба куни бразилиялик Гамильтон Вентурани нокаутга учратган эди.
“Мақсадим - чемпионлик камари! Мен кейинги жангимдаёқ Усикка қарши рингга чиқишга тайёрман. Катта тажрибага эга эканим боис, бу гапни айтишдан уялмайман”, - деди 27 ёшли Егоров.
Александр Усик бу чорловга эътибор ҳам қаратмади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар