UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

19 окт 11:21
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов 1-турдан сўнг 2-ўринда боряпти

Хабар берганимиздек, кеча куннинг иккинчи ярмида пойтахтимизда яна бир нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири бошланди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда дунё тан олган тўрт нафар гроссмейстер иштирок этяпти.

Озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров 2013 йили блиц йўналишида жаҳон чемпиони бўлган. Исроиллик Борис Гельфанд 2009 йилда Жаҳон Кубоги соҳибига айланган. Украиналик Руслан Пономарев 2002-2003 йилларда жаҳон чемпионлигига эришган. Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов эса 17-жаҳон чемпиони хисобланади.

Кеча шахматчилар учтадан учрашув ўтказишди. Ўтказилган олтита партиядан фақат биттасида ғолиб аниқланди. Қолган бешта партияда кучлар тенг келди. Шахрияр Мамадияров битта ғалаба ва иккита дуранг билан биринчи кунги баҳслардан сўнг 2 очко билан пешқадамлик қиляпти.


РустамҚосимжоновэсауччалапартиядаҳамдуранггаэришди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. У аввалига Руслан Пономарев, кейин Шахрияр Мамадияров ва сўнгги баҳсда Борис Гельфанд билан билан дуранг ўйнади.

Бугун шахматчилар яна учтадан учрашувда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Рустам Қосимжонов бугун илк учрашувда Руслан Пономаревга қарши оқ доналарда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади.

1-тур натижалари:

Пономарев - Қосимжонов 0,5:0,5

Гельфанд - Мамадияров 0-1

Гельфанд - Пономарев 0,5:0,5

Мамадияров - Қосимжонов 0,5:0,5

Пономарев - Мамадияров 0,5:0,5

Қосимжонов - Гельфанд 0,5:0,5

1-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат: 1. Мамадьияров, 2 очко; 2-3 Қосимжонов, Пономарев, 1,5 очкодан; 4.Гельфанд, 1 очко

Бугун ўтказиладиган 2-тур жуфтликлари:

Қосимжонов - Пономарев

Мамадияров - Гельфанд

Пономарев - Гельфанд

Қосимжонов - Мамадияров

Мамадияров - Пономарев

Гельфанд - Қосимжонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг