UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

14 июл 11:31
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов жаҳон тожини кийганига 16 йил бўлди

Роппа-роса 16 йил муқаддам ўзбек ўғлони дунё шахмат тожини қўлга киритган эди

2004 йил 13 июль. Бу сана ўзбек спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, ушбу санада ўзбек ўғлони, шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов Ливиянинг Триполи шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эди.

Рустам Қосимжонов 1979 йил 5 декабрда Тошкент шаҳрида дунёга келди. Ёшлигидан шахматга меҳр қўйди ва 5 ёшидан шахмат билан жиддий шуғуллана бошлади. 15 ёшида эса ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 1997 йилга келиб, яъни 18 ёшида халқаро гроссмейстерлик талабини бажаради. Орадан бир йил ўтиб катталар ўртасида ҳам қитъада тенгсиз эканлигини исботлайди. Шу тариқа у дунё шахмат оламида ўз ўрнини топиб боради.

2004 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионатига Ливия давлати мезбонлик қилади. Бу пайтда Рустам ФИДE рейтингида 54-ўринни эгаллаб турганди. Сиёсий сабабларга кўра мазкур чемпионатда бир қатор етакчи шахматчилар иштирок этишдан бош тортади. Бу эса ўша вақтда роса кучга тўлган Қосимжонов учун айни муддао эди. Қолаверса, баъзи гроссмейстерларни инобатга олмаганда Ливияга ҳам дунё шахматининг аксарият пешқадамлари жам бўлишган эди.

Жаҳон чемпионатида Рустам аввалига украиналик Василий Иванчук, сўнгра Венгрия вакили Золтан Алмаши, россиялик номдор шахматчи Александр Гришук, ўша пайтда жаҳон рейтингида ТОР-10дан жой олган болгариялик Веселин Топаловларни мағлуб этади. Финал баҳсида унга англиялик Майкл Адамс рўбарў келади. Унда аввалига томонлар 3-3 ҳисобида муросага келишади, қўшимча вақтда эса омад ҳамюртимизга кулиб боқади – 1,5:0,5. Шундай қилиб у шахмат тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган дунёдаги 17-шахматчига айланди.

Рустам Қосимжоновнинг ўша вақтдаги ғалабаси мамлакатимизда ўзига хос шодиёнага айланиб кетди. Энг муҳими, бу оламшумул муваффақият юртимизда шахмат спортига бўлган қизиқишни янада ошириб юборди. Бунинг самараси ўлароқ юртимиздан янгидан-янги шахмат истеъдодлари етишиб чиқди. Ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов, энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров, унинг укаси Исломбек Синдоров, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Нодирбек Ёқуббоев, ... Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Асосийси, Рустамнинг ўша 16 йил муқаддам қўлга киритган тарихий ғалабасидан илҳомланган ўзбек шахмат мактаби бугун дунёда ўз ўрнини топиб улгурди.

Рустам Қосимжонов эса жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан кейин ҳукуматимизнинг юксак мукофоти – Амир Темур ордени билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг