UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

10 апр 18:25
Янгиликлар

Футбол

Самарқанд шаҳри "Эл Классико" ҳақидаги видеоролик манзили бўлди

Бугун, 10 апрель соат 23:55 да "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув бошланади. Чемпионлик пойгасига сезиларли равишда таъсир кўрсатадиган ушбу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.

"Эл-Классико" футбол тарихидаги энг қайноқ бахслардан бири саналади. Ла Лига томонидан "Ал Мумтоз"ни янада оммалаштириш мақсадида бир неча халқаро лойиҳалар амалга ошириляпти.

Шундай лойиҳалардан бири айнан бизнинг юртимизга ҳам кириб келди.

"Эл-Класико"ни дунёнинг барча нуқталаридан муҳлислар томоша қилишини кўрсатадиган видеороликда Ява ороллари, Кениядаги Маасаи қабилалари, Германиядаги Айбзе кўли билан бир қаторда афсонавий ва гўзал Самарқанд шаҳри ҳам иштирок этган. Роликда дунёнинг барча гўзал нуқталарида "Эл-Классико"ни томоша қилиш учун махсус марказлар ташкил қилингани акс этган.



Ла Лиганинг Марказий Осиёдаги вакили ва Самарқанддаги лойиҳанинг ташаббускори Хаис Раҳмони қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз бундай катта ўйинлар орқали инсонлар ва турли маданиятларни бирлаштиришни мақсад қилганмиз. Бутун дунёдаги испан футболи мухлислари Ўзбекистоннинг нақадар гўзал юрт эканлигини шу ролик орқали билиб олишлари, шу билан бирга маҳаллий мухлисларни шундай катта ўйинлар орқали ўз шаҳарларига қизиқишларини оширишни мақсад қилганмиз".


Испания ҳукумати мухлисларнинг стадионларга киришини таъқиқланган бўлса ҳам, Ла Лига ишқибозларга ўзларини ҳудди стадионда тургандек ҳис қилишлари учун барча шароитларни яратган. Ўйинчиларни йирик планда кўрсатувчи ракурс айнан шулар жумласидандир. Ла Лига транслацияларидаги янги график дизайндаги кадрлар, статистик маълумотлар мухлисларга худди реал ҳаётдагидек таассуротлар беришига қаратилган. Дронлар ва бошқа воситалардан олинган тасвирлар ҳам айнан шунга қаратилган.
Ушбу ўйинга икки ҳафта қолганда 22 та халқаро ижтимоий тармоқ каналлари ўйин ҳақида маълумотлар беришни бошлаб юборишган. Улар умумий ҳисобда 130 миллион обуначига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг