UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

14 ноя 20:20
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Биз фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз”

Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

Бош мураббийга ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳлик қилди. 

- 2015 йилги Осиё кубогида қатнашган Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистонни таққослай оласизми?

Самвел Бабаян: - Тўғриси мен таққосласам тўғри бўлмаса керак. Бунинг учун журналистлар, мухлислар ва мутахассислар бор. Таркибга 8 нафар янги футболчи қўшилган. Ҳозирги жамоамизда кўплаб ёшлар бор. Улар турли Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Ҳозирги ва олдинги ўйин услубимиз ҳақида гапириш менимча тўғри бўлмаса керак.

- Сиз Хитой клубига кўчиб ўтгач кам гол урдингиз. Бунга сабаб нима?

Игорь Сергеев: - Илк бор хориж клубида ўйнадим. Хитойда ярим йил ўйнадим. Турли сабаблар бўлди, ўйин вақти кам берилди. Бундан ташқари мамлакатга мослашиш борасида муаммолар бўлди. Кўп гол уришга уринаяпман. Терма жамоага чақиришса демак бор кучингдан ҳам кўпроғини беришинг керак. 2 дақиқага майдонга тушсанг мана шу 2 дақиқадан фойдаланиб қолиш керак.

- Жанубий Корея терма жамоасидан қайси футболчини энг хавфли деб ўйлайсиз?

- Бу жамоанинг деярли барча футболчилари тажрибали ва Европанинг кучли клублари сафида ўйнашмоқда. Ўзимиз учун хавфли футболчиларни белгилаб олганмиз. Фақат уларнинг фамилияларини айтмайман.

- Россиядаги мундиал йўлида эртанги баҳс жуда муҳим. Жанубий Корея билан ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?

- Биз учун ҳар бир баҳс жуда муҳим. Рақиб Корея бўладими ёки бошқами фарқи йўқ. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга тушамиз.

- Сиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши кўп ўйнагансиз. Мисол учун, январь ойида Қатарда ҳам Жанубий Кореяга ютқазган эдинглар...Доим кичик ҳисобда ютқазгансизлар.

Игорь Сергеев: - Қатардаги U-23 Осиё чемпионатини оладиган бўлсак ўша ўйинда ютқазмаслигимиз керак эди. Ўшанда ҳакам ўйин тақдирига таъсир қилган хатога йўл қўйган эди. Эртага ниҳоат ғалаба қозониб бу қора анъанага барҳам бермоқчимиз.

- Бизнинг тахминимизга кўра Ўзбекистон эртага дуранг учун ўйнайди. Сиз бу борада нима дейсиз?

- Биз ўйинга ўзига яраша тактика танлаб олдик. Футбол вазиятли спорт тури. Майдонда қандай вазият бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Ишлаб чиқилган тактикамизга қатъий риоя қиламиз.

- Хитойда кореялик футболчиларга қарши ўйнадингиз.

Игорь Сергеев: - Профессионал даражада клуб ёки терма жамоада ўйнашнинг фарқи йўқ. Кореялик футболчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигини ўзим учун аниқлаб олганман. Буни ҳозир айтсам тўғри бўлмайди. Кореялик ҳимоячиларнинг ўйин услубини ўрганиб чиққанман.

- Нима учун Жанубий Кореяга кеч етиб келдингиз?

- Биз барчасини ҳисобга олиб чиққанмиз. Иқлимга мослашиш, футболчиларнинг бу ерга кўникиши учун вақт етарли. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. 


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг