UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0

22 мар 20:10
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида

ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров бўлажак ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

“Эртага ЖЧ–2018 саралаши доирасида 6-учрашувни ўтказамиз. Сурия ҳурматга лойиқ жамоа эканига нафақат биз, балки бутун Осиё амин бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ташаббусга эга бўлишимизга қарамай, рақиб ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш қилганди. Жамоа тартибли ўйин кўрсатади, таркибида эса индивидуал маҳоратга эга бўлган футболчилар бор. Саралаш босқичида олтинчи ўйин остонасида турибмиз, бироқ оптимал таркибда ўйнаш насиб этамаяпти. Денисов майдонга туша олмайди, ҳужум чизиғидаги Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродовнинг эртанги баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Шунга қарамай, белашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва майдонда нимага қодир эканимизни кўрсатиб, биз учун керакли натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз”, – деди Самвел Бабаян.



“Асосий мақсадимиз – ЖЧ–2018 финал босқичига чиқишдан иборат. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қиляпмиз. Шу сабабли ҳар бир бўлажак ўйин катта аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, эртага энг муҳим ўйин арафасида турибмиз. Айни вақтда Россияга йўл олиш учун неча очко керак эканини ҳисоблаш ўринсиз бўларди. Муҳими ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриб, имкон қадар кўп очко олиш керак. Очколарни эса саралаш босқичи якунида ҳисоблаймиз”, – дея фикрини билдирди Бабаян.

“Терма жамоа учун эртага муҳим ўйилардан бири. Сурияга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Бу ерга бежизга келганимиз йўқ, учрашув натижаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлишига умид қиламан. 3 очкони қўлга киритган ҳолда яхши кайфият билан ортга қайтамиз, деб ўйлайман”, – деди Сервер Жепаров.

Эслатиб ўтамиз, Сурия ва Ўзбекистон қарама-қаршилиги эртага, 23 март куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг