UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

13 июн 09:45
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян ҳалиям жаҳон чемпионатига чиқишга ишонмоқда

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда Эрон терма жамоасини Россия бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли равишда мундиал йўлланмасини қўлга киритганини тан олиш керак. Ўзбекистонда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имконият сақланиб қолди.

Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида кўплаб йўқотишларга дуч келдик ва бугунги ўйин бошида йўқотишлар яна биттага кўпайди. Бу учрашувдаги режамизга ўз таъсирини ўтказди ва кутилган ўйинни кўрсата олмадик. Станислав Андреевнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ва мажбурий ўзгартириш амалга оширганимиз сабабли ўйланган режага кўра Сервер Жепаров бугун майдонга туша олмади.

Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда боряпти.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
16 июн 14:28:57
ANVARBEK
Ўзбекистондаги МИЛЛАТ учун бефарқ бўлмаган, ВАТАН нуфузи масъулиятини хис қила оладиган барча мураббийларни терма жамоани шу ИККИ ўйин учун тайёрлаш учун сафарбар қилиш керак. Худди ХАШАРГА юбориш дегандай. Мураббийларни аниқ бир тактика ва натижавий уйин хусусида бирор-бир натижа қилишлари юклатилиши лозим. Керак бўлса "Консилиум" ўтказадими, футболчиларни ўйинга қайта тайёрлайди, хуллас натижа қилади. Буни уяладиган жойи йўқ. Бефарқ бўлгандан кўра, шу йўл тўғри бўлишига ишониш керак.
   
13 июн 15:00:46
СПОРТ
Козонда бори чумичга чикади. Карам шурвангдан тандиркабоб тайёрламокчилигингни бутун осиё курди каллоб. Энди факат ва факат истефо хакида гапирсанг ярашади. Курдингку футболчилар хам уйнашни хохламайдиган вазиятга тушиб колди. Катта кизил файтунни иргачи куррага торткизмокчи булганлар билан кушиб хайдаш керак аслида....
   
13 июн 11:58:21
ANVARBEK
"Ўзбекистонда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имконият сақланиб қолди" (ўзича ижобий ўйин кўрсатганлигини айтмоқчи-ми?) жумласидан кўра -Ўйлаган тактикам (агар уни тактика деб аталса) иш бермади, Йигитлар яхши формада эмас эди, Эрон тўлиқ имконият билан ўйнамаган бўлса хам юта олмадик, Имкониятларимиз борган сари камайиб бормоқда. "Қолган ўйинларда ютқазишга мени ва йигитларни хақи йўқ" деган сўзларни айтиши хамда Ўзбекистон ахлидан узр сўраб қўйиши лозим эди.
Бу шахс кечаси охирги автобусда нима қилиб бўлса хам ўз мангзилига етиб олмоқчи бўлган йўловчига ўхшайди. Лекин автобус шофёри манзилга бир неча бекат колганда "ГАРАЖГА" йўл олишини айтиб,чапга бурилиши ва манзил (Бабаян айтган) томон умуман юрмаслиги аён бўлади. Нахотки "ҚАТАР-2022"га тайёргарлик кўришдан бошқа имкониятларни барчасини йўққа чиқарса?
   
13 июн 10:44:04
Murod 7707
Baba out
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг