UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0

26 фев 17:30
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади

Ўзбек футболининг таниқли ва тажрибали мутахассисларидан бири Самвел Бабаян "Локомотив" футбол клубида фаолият олиб боради.

Самвел Вячеславович "Локомотив" профессионал футбол клуби президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Футбол мухлисларига яхши маълум, Самвел Бабаян асосан "Пахтакор" футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб "Локомотив" ПФК раҳбарияти ишга таклиф этди.

Самвел Бабаян "Пахтакор"даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. У раҳбарлик қилган йиллари "Пахтакор" 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари "Пахтакор"нинг икки бор (2002/2003, 2004) Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида, 2002 йил мавсум кунларига кўра "Осиёнинг энг яхши футбол клуби" деб топилишида, шунингдек МДҲ Кубогининг 2007 йилги мусобақасида чемпион бўлиши ҳамда кейинги йил финалга қадар етиб боришида қўшган ҳиссаси катта. 

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига "Пахтакор" менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган. Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган.

Ўйлаймизки, шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда "Локомотив" футбол клубининг ҳам янги босқичга чиқишида қўл келади. Самвел Бабаян олдига "Локомотив" ПФК президенти Раджапов Мансур Кучкарович томонидан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

"Локомотив" футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 фев 18:31:16
Хумоюн
Адашмасам буни фудболдан четлатишудию.
   
26 фев 18:12:29
Bek
Нелар бўлмас жахонда. Ер гўё терс айланди. Докторликка ўрмонда. Йиртқич бўри сайланди - деган шеър бўлар эди ёшлигимизда. Бизни спорт ўзи шунақа "..." ларни қўлида қолди. Бокс отаси наркобарон ва бизнесмен. Футбол рахбарияти яна кимлар. Ман бир нарсага тушунмайман. Ўзи Сочида бўлиб ўтган қишки олимпиада ўйинлари бевосита Ғофур Рахимов рахнамолигида ўтказилганлиги туфайли, айнан шу жиҳат бахоналардан бири сифатида кўрсатилиб, Россия спортига қанчалар оғир зарба берилди. Кеча Осиё олимпиада кенгаши рахбари билан Ўзбекистонда 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун ўтказилган музокарада хам Ғофурбой ака бошу қош. Бизга нима учун керак бунақа коррупццияга ботган спорт. Ўзи шунчаси каммиди. Мана бундай ҳаракатлар самарасини бермасдан қолмаяптию. Масалан (махаллийлаштирилган) Артур Таймазовдан 10 йилдан кейин қонида тақиқланган модда аниқланиши ёки Руслан Нуриддиновники. Шунингдек, энди боксчилар (Бектемир Мелиқузиев) қонида хам гўёки тақиқланган моддалар борлиги каби бахоналар. Агар бу кетиши бўлса, 2016 йилги Риода муваффақият қозонган боксчиларимизни қонидан хам бир нарсалар топиб олишмаса ажабмас.
   
26 фев 17:45:07
Angren.
Ана холоооос
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг