UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

06 окт 21:10
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Одил Аҳмедовнинг йўқлиги жуда катта таъсир қилди”

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

- Муҳим ўйинда афсуски омадсиз ўйнадик. Йигитларга сўнгги дақиқаларга қадар курашишгани учун раҳмат айтаман. Одил Аҳмедовнинг йўқлиги бугунги ўйинимизга катта таъсир қилди, ҳужумда вазиятлар кам яратдик. Эрон ҳимояда яхши ўйнади. Бугун ютқаздик, аммо ҳали ўйинлар кўп. Кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга уринамиз, - дейди Бабаян.

- Бугун Сурия сафарда Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бундан хайрон бўлдингизми? Одил Аҳмедов Хитой билан ўйинда майдонга тушадими?

- Бу босқичдаги ҳеч қандай натижа мени хайрон қолдирмаяпти. Буни олдин ҳам айтганман. Одил Аҳмедов катта эҳтимол билан Хитойга қарши ўйнайди.

- Аҳмедов тушмади, Жепаров жароҳат олди. Майдон марказидаги ўйинимиз сизни ташвишга солмадими?

- Бугун дастлабки 30 дақиқани ютқаздик. Аҳмедов ва Жепаров тажрибали футболчилар уларнин йўқлиги албатта билинди.

- Гейнрих ва Исмоилов Хитой билан ўйнашмайди. Жепаров ҳам жароҳат олди. Йўқотишлар кўп эмасми? Биргина Одил Аҳмедов тушмагани катта йўқотиш бўлди деб айтингиз.

- Терма жамоада ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган футболчилар бор, аммо жуда кам. Шу боис ҳар бир йўқотиш биз учун олтинга тенг. Бугун биз Одил Аҳмедовга боғланиб қолган жамоани кўрдик.

- Сардор Рашидов 3та ўйиндан буён ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. У кейинги баҳсда захирада қолиши мумкинми? Ислом Тўхтахўжаев яхши ҳимоячи, лекин ўнг қанотга ҳамон мослаша олмаяпти деб ўйламайсизми?

- Агар сен 3та ўйиндан буён ўз даражангга чиқа олмасанг, сенга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Хато ва камчиликлар бундай ўйинларда учраб туради. Хатолар устида албатта ишлаймиз.

Сўзим охирида барча мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ҳа, бугун кўп ишни бажара олмадик. Лекин ҳали ўйинлар жуда кўп. Шу боис навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
07 окт 07:10:35
sinchiklab kuzatuvchi
Asling endi bilinadi BABAYAN.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг