UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0

24 мар 07:17
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга қарши (0:1) ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичидан ўрин олган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугун футбол кўрмадик, боиси майдон ҳолати унчалик яхши эмас эди. Бугунги шароитларни ҳисобга олиб, яхшироқ ўйин намойиш этиш ва характер кўрсатишимиз талаб этилган эди. Бугунги мағлубиятдан афсусдамиз, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон учинчи ўринда ва имкониятларини йўқотмаган. Биз олдинга ҳаракат қиламиз ва кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. 

Умид қиламанки, кейинги ўйинларда оптимал таркибда майдонга тушамиз ва албатта, ғалаба қозонамиз. Футболчиларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Улар қаттиқ меҳнат қилишди ва бор кучлари билан ўйнашди. Уларга эътирозим йўқ” , - дейди Бабаян. 

“Гуруҳдаги терма жамоаларда олдинга ҳаракат қилишлари учун яхши имконият бор. Ўйлайманки, барча кураш ҳали олдинда ва барча жамоаларда яхши имконият бор. Кейинги ўйинда Қатарга қарши ўйнаймиз. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва умид қиламанки, Қатарни юта оламиз”, - дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 мар 11:37:23
ANVARBEK
"Футболчиларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Улар қаттиқ меҳнат қилишди ва бор кучлари билан ўйнашди. Уларга эътирозим йўқ” , - дейди Бабаян." КЕЧАГИ ЎЙИН УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРИШ, хисоб янада йирикроқ кўринишга эга бўлишидан чўчиган. УЛАРНИ ҚАТТИҚ МЕҲНАТ ҚИЛИШГАНИ ВА БОР КУЧЛАРИ БИЛАН ЎЙНАШГАНИ- Бабаян терма жамоанинг бор кучи атига шу эканлиги, ушбу ўйиндан нарига ўта олмаслигига шама қилаётганлигини UFF нахотки тушунмаса. УЛАРГА ЭЪТИРОЗИ ЙЎҚЛИГИ эътирозини инобатга оладиган футболчи йўқ. Бир сўз билан айтганда "БЕ АМАЛГА ГАП ЗОЯ"
ХАЛҚДА ЭЪТИРОЗ ЙЎҚ ДЕБ ЎЙЛАСА БАБАЯН ХАТО ҚИЛАДИ
   
24 мар 08:22:29
babayan aut
сени Худо урсин Бабаян
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг