UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0 08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0

30 авг 17:55
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян Хитойга қарши ўйин олдидан нималар дейди?

31 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари доирасида Хитой меҳмонига айланади.

"Эртанги ўйин икки жамоа учун жуда муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимизда спорт, футбол ривожланиши учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзуимизни амалга оширмоқчимиз. Мундиал учун жуда катта ишлар қилинди ва ватанимизга яхши кайфиятда қайтишга умид қиламиз. Хитой айни дамда дунё футболининг ривожланиш марказига айланган, Хитой футболда ислоҳотлар ўтказмоқда. Жамоамизда Хитой лигасида тўп тепадиган футболчиларимиз бор. Хитой футболининг ривожланиши мамлакат терма жамоасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Хитойга қарши баҳсдан олдин бизда баъзи муаммолар бор. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонга ижобий натижа билан қайтишга умид қиляпмиз.

Тошкентдаги баҳсдан сўнг Хитой терма жамоаси бош мураббийни ўзгартирди. Марчелло Липпини жуда ҳурмат қиламан. У келганидан сўнг, терма жамоада ижобий ўзгаришлар бўлди.

Ҳозир эртанги баҳс ҳақида бош қотиряпмиз, Хитой терма жамоасининг ўйинини жиддий ўрганиб чиқдик. Бу баҳснинг натижаси гуруҳдаги вазиятга таъсир кўрсатади.

Уханга келишдан олдин, бу ердаги об-ҳавони ўрганган эдим. Бироқ етиб келганимиздан сўнг ҳайрон бўлдим. Ҳаво жуда яхши. Эртага икки жамоа ҳам тезкор ўйин кўрсатишига ишонаман.

Хитой лигасидаги ўйнайдиган футболчиларимиз эртага майдонга тушадиганларни жамоадошларидан яхшироқ билади" - дейди Самвел Бабаян.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 авг 22:36:11
ReshilA
Муаммоларни хар эхтимолга айтиб утириш керак эмас бу ердагилар ахмок эмас. Шунча пайт ватанди пулини еб, зиелилар зурга рузгорини тебратиб юрганда, факат соглигини уйлаб спорт билан шугулланиб яна буни эвазига ташкилотларни пулига рузгор тебратиб дуне куриб уйнамасаларинг футболди йигиштириб боксерларга курашчиларга пул сарфланади. Рашидовга муносиб узатувчи йук шу бола увол буляпти. Одил хар доимгидек тавакалга ошна. Денисов бир узи хеч нима килолмаяпти. Варатар вобше шарманда. Хаманг пулсан нефтчини пули йук булди уйнолмаяпти. Саркисян фаргонани пули борлигида обрулик бупкетди. Йуклигида хеч нарса килолмади. Пул берсен сеткани умрини спортга багишламаган хамма узб фукароси варатани турини йиртворади.
   
30 авг 22:29:36
I will Chempion
Butun O'zbekistonliklar nomidan 32 million ta omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг