UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин 0 17:01Фьюри: "Усикни фақат битта одам енгиши мумкин" 0 16:39"Макс учун барчасининг имкони бор". Дана Уайт Холлоуэй - Топурия эҳтимолий реванши ҳақида гапирди 0 16:16Турки аш Шайх Усикнинг навбатдаги рақиби сифатида кимни кўришни исташини айтди 0 15:52Де Брюйне "Наполи"да қайси рақамда ўйнаши маълум 0 15:24Ислам Махачев Порье - Холлоуэй жангига муносабат билдирди 0 15:01Рамазон Темиров: "Аллоҳ менга синов берди" (ФОТО) 0 14:39Дюбуа Усик билан жангдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди? 0 14:17"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 13:54Пакьяо — Барриос жанги зарбалар статистикаси ҳамда ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма эълон қилинди (ФОТО) 0 13:26Мэнни Пакьяо дуранг ҳақида: "Мен бу жангда ғалаба қозонгандим" 0 13:03"Энди дунё учун ММА жанги ўтказамиз" - Пол Усикка мурожаат қилди 0 12:39"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди 0 12:17Усик чемпионлик жангларидаги 13-ғалабасини қўлга киритди 0 11:52Ёзги Универсиададаги медалларимиз 6 тага етди, 4 таси Тахминага тегишли. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринда? 0

07 сен 06:50
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Йигитлар юракдан ўйнашди, бошқача бўлиши мумкин эмасди”

Қатар - Ўзбекистон учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.

“Мамлакатимиз оғир жудоликка учраганидан хабарингиз бор. Бугун биз бошқача ўйнай олмасдик ҳам, йигитлар юракдан ўйнашди. Ғалаба билан барчани табриклайман. Олдинга интилишда давом этамиз, - деди Бабаян. 

- Иккала жамоа ҳам жуда эҳтиёткор ўйнади. Сўнгги дақиқаларда ўз шогирдларингиздан гол кутганмидингиз?

- Биз қийин ўйин бўлишини кутгандик. Қатар ҳам яхши ҳимояланди, учрашув охирида ўйинни кучайтирганимизга келсак, захирадан тушганлар бунга тайёр эдилар. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва олдинга интилиш эди. Бунга эришдик. Биз гуруҳда биринчи ўринга чиқдик. Энди бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз. Ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўриш ва унда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

- Иккинчи бўлимда Ўзбекистон яхшироқ ўйнади. Баҳс охирида ўйинни кучайтириш ва гол уриш асосий режангиз эдими?

- Албатта, режамиз шундай эди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Биз Қатарга ғалаба учун келгандик. 90 дақиқа давомида ҳаракат қилдик ва 3 очкога эга бўлдик.

ЎФФ матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг