UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

26 янв 14:22
Янгиликлар

Шахмат

Сарвиноз 11th Chennai Open турнирида иштирок этди

18-25 январь кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

11th Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament 2019 турнирида 17 давлатдан шахматчилар иштирок этишди. Улар орасида 20 халқаро гроссмейстер, 3 нафар аёллар гроссмейстери, 28 халқаро мастерларнинг борлиги мусобақа нуфузини оширди. 

Ченнай турнирида юртимиз шарафини ягона вакиламиз Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қилди. Халқаро аёл гроссмейстер унвонига эга бўлган вакиламиз кеча ўтказилган сўнгги 10-турда оқ доналарда ҳиндистонлик Пракаш Генишни мағлубиятга учратди. 

Ўн имкониятдан 6 очко жамғарган Сарвиноз Қурбонбоева якунда қўшимча коэфицентларга кўра 53-поғонадан жой олди. Турнирда иккинчи рақам остида сараланган грузиялик халқаро гроссмейстер Леван Панцулая 8,5 очко билан 11th Chennai Open ғолибига айланди. 

Гроссмейстерлар - россиялик Иван Попов, беларуслик Алексей Александров, грузиялик Лука Пайчадзе, индонезиялик Сусанто Мегаранто ҳамда яна бир рус шахматчиси Иван Розум 8тадан очко жамғариб, кейинги ўринларни банд этишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг