UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

09 фев 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сауль Альварес икки вазндаги WBA камарларини ўзида сақлаб қолди

Теглар :  БоксАльваресWBA
Мексикалик боксчи ҳар икки вазн тоифасидаги чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қоладиган бўлди.

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Сауль “Канело” Альваресга ўрта ва иккинчи ўрта вазн тоифаларидаги ушбу йўналиш чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолиш учун рухсат берди. 

Ўз вақтида Флойд Мейвезер ҳам 2013-2015 йиллар оралиғида ярим ўрта вазн тоифасида тўртта жанг ўтказган, лекин шунинг баробарида биринчи ўрта вазндаги WBA чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолган. WBA ташкилоти айнан Мейвезердан келиб чиқиб, Альваресга ҳам шундай имконият яратиб берди. 

Мексикалик боксчи ўрта вазндаги WBA чемпионлик камарини ўтган йилнинг сентябрь ойида қозоғистонлик Геннадий Головкинни мағлуб этгач қўлга киритганди. Декабрь ойида эса у иккинчи ўрта вазнда Рокки Филдингадан WBA Regular камарини тортиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес кейинги жангини IBF чемпиони америкалик Дэниел Жейкобсга қарши ўтказади. Бу баҳс бирлаштирувчи чемпионлик жанги мақомида бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг