UZ

Сўнгги янгиликлар

18:4830 миллиондан ошиқ киши Мбаппе "Реал"ни тарк этиши кераклиги ҳақидаги петицияга имзо чекди 0 18:26Бакли Махачевнинг дивизиондаги ютуқларини шубҳа остига олди 0 18:02Илия Топурия: "Энди қўрқмайман!" 0 17:39Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади 0 17:17МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми? 0 16:52Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди 0 16:25"Олимпия шаҳарчаси"да велотрек бўйича "Tashkent Gran Prix" халқаро Гран приси старт олди 0 16:02Қозоғистонда ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири учун кард тузиб чиқилди, ундан уч нафар ўзбекистонлик ММАчиси жой олди 0 15:39"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди 0 15:17Жангига уч кун қолганида Раҳматулло Бойматовнинг рақиби ўзгарди 0 14:52Ўзбек хоккейи ҳакамлик мактаби тарбияланувчиси АҚШдан расмий таклиф олди 0 14:25Холмурод Нурматов, Эдил Эсенгулов, Анвар Абдуллаев ва бошқа таниқли ММАчилар Тошкентда жанг қиладиган ACA 203 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди 0 14:01"Реал"нинг икки ўйинчиси машғулотда жанжаллашиб кетди 0 13:39Баҳодир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиев жанг олдидан очиқ машғулот ўтказди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 13:13PFL Остин турнирининг асосий жанги эълон қилинди, у реванш мақомида бўлади + ПОСТЕР 0

13 июл 18:05
Янгиликлар

Бошқалар

Сайёрамизнинг 4 млрд аҳолисини ўзига ром этган спорт тури Ўзбекистонда ҳам оммалашади ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ушбу спорт тури дунёда оммавийлиги бўйича биргина футболга ён беради.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев, Халқаро крикет кенгашининг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ҳамда шу ташкилот менежери Нитеша Котарий билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида қисқа мулоқот бўлиб ўтди.

Оммавийлиги жиҳатидан футболдан кейин иккинчи ўринда турувчи ва бугунги кунга келиб жаҳоннинг 4 миллиарддан ортиқ аҳолисининг севимли спорт турига айланган крикет мамлакатимизда ҳам оммалашиб бормоқда. Айни кунгача  крикет бўйича 15 та жамоа фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, турли соҳаларда меҳнат қилаётган чет эллик мутахассислардан иборат бўлган 2 та жамоа ҳам шаклланиб бўлган.

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган соҳа мутахасисларидан иборат гуруҳ аъзолари Ўзбекистонда крикет спорт турининг ривожланиш имкониятлари, омма ўртасида бу спортга бўлган қизиқишни ўрганишмоқда.

Сафар таассуротлари ҳамда крикетнинг мамлакатимизда ривожланиш жараёнлари ҳақидаги хулосалар халқаро кенгаш раҳбариятига тақдим этилгач, Ўзбекистон крикет федерациясининг халқаро ва Осиё крикет кенгаши аъзолигига қабул қилиниш масаласи кўриб чиқилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг