17 сен 07:35
Янгиликлар

Сенсация юз бермади. Ўзбекистон - Португалия 1:5, уйга қайтамиз!
Ҳозиргина якунига етган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Сенсация рўй бермади. Колумбия билан баҳсда ўйин якунланишига 13 сония қолган бир пайтда ғалабадан маҳрум бўлган футзалчиларимиз бугун мўъжиза кўрсата олишмади.
Жаҳон футзали юлдузи Рикардиньо учрашувда хет-трикка эришиш баробарида ўз дарвозасини ҳам ишғол қилиб қўйди. Шу тариқа, битта дуранг ва иккита мағлубият қайд этган терма жамоамиз гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва энди уйга қайтади.
ЖЧ-2016. 17.09.2016, 3-тур
Медельин, “Колизео Иван де Бедут”
ПОРТУГАЛИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 5:1
Голлар: Рикардиньо 10, 14, 22, Андре 26, Жо 35 – Рикардиньо 11 (авт.)
Португалия (биринчи бешлик): Бебе, Фабио Сесилио, Педро Кари, Жоао Матос, Рикардиньо.
Захира: Андре, Бруно Коельо, Мигель Кастро, Жо, Ре, Витор Хьюго, Тиаго Брито, Криштиану, Кардинал.
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Даврон Чориев, Машраб Одилов, Илҳом Хамроев, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов.
Огоҳлантиришлар: Н.Элибоев 20, М.Одилов 32
Фикрлар