30 июн 10:12
Янгиликлар
Серена Уильямс жароҳат сабаб "Уимблдон" билан эрта хайрлашди
Америкалик теннис маликаси жаҳон рейтингида 100-ўринни эгаллаб турган беларуслик Александра Сосновичга қарши кортга чиқди. Учрашувда ҳисоб 3/3 бўлиб турган вақтда якунига етди.
Гап шундаки, Серена кортга сирғалиб йиқилиб тушди ва тиззасидан жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Аммо, америкалик теннисчи ўйинни давом эттира олмаслигини билдирди. Александра шу тариқа кейинги босқичга йўл олди.
Энди Соснович "Уимблдон" турнирининг иккинчи даврасида япониялик Нао Хибино ёки америкалик Бернарда Пера билан ўйнайди. Серена "Уимблдон"нинг марказий кортида жароҳат олган иккинчи теннисчига айланди. Федерерга қарши баҳсда франциялик Адриан Маннарино ҳам жароҳат олиб, баҳсни якунига етказа олмаганди.
Фикрлар