UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади? 0 15:22Спорт вазири Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида ёшлар билан учрашди 0 15:01Камарга яқин турган Муҳаммад Шеховнинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:40UzChess Cup. Нодирбеклар баҳсда кутилмаган натижа, Синдаров Аржунга қарши, 6-турнинг барча натижалари битта хабарда 0 14:19"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди 0 13:58Ига Cвёнтек фаолиятидаги 300-ғалабасига эришди 0 13:37Топурия ёки Оливейра. Махачевдан қолган камарни ким олади? UFC 317 карди билан танишинг 0 13:16Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 12:55“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди 0 12:34Фурқатбек Ёқубов The Ultimate Fighter 33 шоусидаги илк жангини ўтказди 0 12:13Жон Жонс UFC рўйхатидан ўчирилди 0 11:52Пара пауэрлифтинг терма жамоамиз Жаҳон кубогини 25 та медаль билан якунлади 0 11:31Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2`га тушириб юборилди 0 11:10Оғир атлетикачиларимиз ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашади 0 10:49Итаума - Баколе, Ортис - Эннис, Сепеда - Круз жанглари бир оқшомда! 0

10 ноя 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Ковалёв: “Аброр Турсунпўлатов ёрдамида яна жаҳон чемпиони бўламан”

Профессионал бокснинг яримоғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв бўлажак жангига тайёргарликни ҳамюртимиз Аброр Турсунпўлатов қўл остида олиб боряпти.

Хабарингиз бор, Турсунпўлатов Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи ҳисобланади. Ковалёв кетма-кет сўнгги иккита жангида америкалик Андре Уордга ютқазиб қўйган ва бунинг натижасида жаҳон чемпионлик камарларини бой берганди.

“Украиналик Вячеслав Шабранскига қарши ўтказадиган жангимга тайёргарлик режа асосида давом этяпти. Бу борада менга янги мураббийим Аброр Турсунпўлатов яқиндан ёрдам беряпти. Бу мутахассис билан ҳамкорликда ишлаётганимдан хурсандман.

Биз бир-биримизни жуда яхши тушунамиз, тил борасида ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз биргаликда муваффақиятга эришамиз ва мен яна жаҳон чемпионлик камарларини қўлга кирита оламан”, - деди россиялик собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв.


Эслатиб ўтамиз, Ковалёв 25 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида украиналик Вячеслав Шабранскига қарши рингга кўтарилади. Ғоибназаров эса 9 декабрь куни америкалик Стивен Ортизга қарши 8 раундлик жангда рингга чиқади.

Бу жанг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида украиналик жаҳон чемпиони Василий Ломаченко ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг