UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

05 апр 18:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоиров жаҳон бокси нигоҳида: "Бу кеча мен учун унутилмас бўлади"

Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бугун Дубайда профессионал боксда ўзининг дебют жангини ўтказади.

Рио Олимпиадаси қиролларидан бири “Emirates Golf Club”да рингга чиқади. Бугун ESPN ва IFL ТВ камералари Шаҳобиддин томонга қаратилади. Бу кеча унутилмас бўлиши аниқ, сабаби жанг оқшомида ўн тўққиз мамлакатдан ташриф буюрган спортчи рингга кўтарилади. Ушбу жанг олдидан "MTK Global" промоутерлик компанияси боксчимизнинг фикрларини тақдим этди.

"Бокс оламида ўз номига эга бўлган боксчилар билан бир сафда рингга кўтарилишдан ҳурсандман. Мен бугун ватаним ва "MTR Global" шаънини муваффақиятли ҳимоя қилишига ҳаракат қиламан. Бу кеча мен учун унутилмас бўлади.

Бокс дунё бўйлаб оммалашмоқда, шу боисдан Дубайдаги жанг оқшоми муҳим воқеадир. Бу ерда кўплаб мухлисларга эга бўламиз.

Мен жума оқшомида томошага келган барча мухлисларга қизиқарли жанг ташкиллаштиришни мақсад қилганман. Проф рингдаги мақсадим тезроқ жаҳон чемпионлигига эришишдир", - деди Зоиров.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров иштирокидаги жанг бироздан сўнг бошланади. Аввалроқ, жангни томоша қилиш учун ҲАВОЛАни тақдим этгандик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг