22 июн 14:00
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов: “Мен тушуна олмаяпман, нималар бўляпти ўзи?”
Бокс қоидалари асосида ўтказиладиган жангга қизиқиш жуда ҳам юқори. Жанг натижасидан қатъий назар ҳар икки иштирокчи 100 млн доллар мукофот пулига эга бўлади.
Ҳозирда бўлажак жанг жуда кўпчилик томонидан танқид остига олинмоқда. Айримлар бу шунчаки шоу, пул ишлашнинг янги йўли дея эътибор ҳам қаратмаяпти. Биз айни мавзу юзасидан Олимпиада вице-чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Мен тушуна олмаяпман, нималар бўляпти ўзи? Бу жинниликку! Энди бу спорт эмас, бу - бизнес ва пул ишлаш. Мен учун бундай ҳаракатлар беҳурматликдан ўзга нарса эмас.
Агар ҳаққоний жанг бўлса, Мейвезер биринчи раунддаёқ яққол устунликда ғалаба қозониши керак. Негаки, Макрегорнинг бокс тушиши кулгули ҳолат. Конорни хатто бизнинг иккинчи рақамли боксчиларимиз ҳам бемалол ютади. Мейвезер эса ҳозирда бокс қироллари орасида биринчи”, - деди Ғиёсов.
Фикрлар