UZ

Сўнгги янгиликлар

03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0

01 май 16:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов: "Ушбу ғалаба менга жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилиш имконини беради"

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов юртимизга қайтиб келганидан сўнг ортда қолган жанг, рақиб ва янада кўпроқ ишлаши лозимлиги ҳақида гапирди.

"Жанг қизиқарли кечди. Рақибим жуда кучли ва чидамли боксчи экан. Биринчи раундда менга яхшигина қийинчилик туғдирди. Лекин шунга қарамай, мен кейинги раундларда ўз харакатеримни кўрсатишга эришдим. Ўзбекларнинг қандай чидамли, меҳнаткаш эканлигини исботлашга ҳаракат қилдим. Жанг тўлиқ ўн раунд давом этган бўлса, ҳакамлар раундлардан тўққизтасини мени фойдамга ҳисоблашди, рақибим бор-йўғи бир раундда устунликка эришди. Якунда, очколар ҳисобида мен ғалаба қозондим. Ғалабам эвазига WBA Intercontinental камари соҳибига айландим. Бу ғалабам менга жаҳон чемпионлик камари учун жангга чиқишимга имкон беради. Насиб қилса, жаҳон чемпионлиги камарини юртимизга олиб келаман. 

Ғалабага эришиш учун узоқ тайёргарлик кўрдик. АҚШда уч ой давомида тўлиқ куч билан ишлашга ҳаракат қилдим. Мен уч ой давомида икки бор рингга кўтарилдим. Дастлабки жангим Мексикада ўтказилди. Кейинги жангим жуда кучли боксчи билан бўлишини билардик, шунга қарамай биз у билан жанг қилишни истадик. Рақибим менга қадар учта ўн икки раундлик жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Унинг кучига шубҳа қилмасдик, лекин мен ўзимга ишондим ва у билан жанг қилишга розилик бердим. 

Мураббийларим, промоутерим менга ишонишлигини айтишди. Мен эплашимни ҳис қилдим. Бу ғалабам катта қадам бўлди. Ушбу натижаларга эришишни орзу қилардим, камдан-кам боксчилар профессионал боксда бундай натижаларни эришади. Боксда доим жароҳатлар, зарбалар бўлади, бундан қочиб бўлмайди. Лекин, меҳнат қилишдан тўхтамасангиз, сиз ният қилган маррангизга эришасиз. 

Ўтган жангда хатоларимни кўрдим, кейинги сафар бу хатоларни қилмасликка ҳаракат қилиб, янада кўпроқ ўз устимда ишлашга ваъда бераман", - деди Шаҳрам Ғиёсов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг